5-СОНЛИ МТТДА “ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ
Ёнғин жамиятга моддий зарар келтиради. Бир неча дақиқа ёки соат ичида жуда катта миқдордаги халқ бойликлари ёниб, кулга айланади. Ёнғин вақтида ажралиб чиқадиган тутун, карбонат ангидрид ва бошқа зарарли ҳид ҳамда газлар атмосферага кўтарилиб, ҳавонинг таркибини бузади. Бундан ташқари, кишиларнинг жароҳатланишига, ҳатто ўлимига сабаб бўлади.
Ҳозирги кунда барча ташкилотларда ёнғин хавфини камайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Юртимизда давом этаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида тумандаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарбиячи ва тарбияланувчилар иштирокида амалий машғулот ўтказилди. Машғулотда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари Р.Раҳимов, Н.Жуматов, Х.Ҳабибуллаевлар ҳамда сафдор қутқарувчилар қатнашишди.
Дастлаб Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақида тушунчалар беришди.
Машғулотлар давомида тарбияланувчиларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш, жароҳат олганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғин чиққанда чиқиш эшиклари орқали ҳаракатланиш тартибига риоя қилиш кабилар амалий тарзда бажарилди.
Ойлик доирасида ташкил этилган ушбу машғулотларда иштирок этган ташкилот ходимлари ва кичкинтойлар инсон ҳаётида учрайдиган турли хавфли вазиятларда ўзини қандай тутиш кераклигига доир амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
Ҳафиза ЎРОЗМЕТОВА, 5-сонли МТТ директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶