24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 06:41
Жамият 👁 227

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан нуронийларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2022 йил 25 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими биносида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетова, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси Бахадир Балтабаев, “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов, фахрий журналист Хонимжон Ражабова ҳамда маҳалла раислари, бўлим мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотни туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетова очди ва олиб борди.

Мулоқот давомида бўлим томонидан 2022 йилнинг март ойидан шу даврга қадар амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Таъкидланганидек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ю ёлғиз, ўзгалар қарамоғига муҳтож кексалар ҳолидан доимий равишда хабар олинмоқда. Шунингдек, уйи таъмирталаб аҳволга келиб қолган нуронийларнинг уйлари таъмирлаб берилмоқда. Ундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларнинг саломатлигини тиклашлари учун бепул дори-дармонлар, тиббий хизматлар ташкил этилмоқда.

Айниқса, октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги”да нуронийларга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Тумандаги Маданият марказлари ҳамда “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Нуронийлар “Уч авлод учрашувлари”, “Саломатлик учун 5 минг қадам” тадбирларига жалб қилинди.

Ноябрь ойининг “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниши эса нуронийларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий исботи бўлди. Ойлик бошланганидан шу кунга қадар 6 минг 540 нафар нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 3 минг 851 нафар нуронийлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Республикамизнинг сўлим гўшаларига, муқаддас қадамжоларига, музейларга саёҳатга олиб борилди. Шунингдек, туманда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 36 нафар кексаларнинг уйларида ҳашарлар ўтказилди.

Фахрий журналист Хонимжон Ражабова кексаларни эъзозлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш тушунчасининг мазмун-моҳияти ўзининг ёшлик даврларидаги кўз-қарашлардан мутлақо фарқ қилишини, ушбу тушунча кундан кунга тобора сайқалланиб, мукаммаллашиб бораётганлигини айтиб ўтди.

“Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш муқаддас динимизда ҳам ўз аксини топганлигини айтиб кексаларга ҳурмат бажо келтириш савоби улуғ амаллардан бири эканлигини таъкидлади.

Очиқ мулоқот давомида журналистлар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими фаолияти натижадорлигига доир саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар.

Шунинг билан очиқ мулоқот ўз якунига етди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026