21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:16
Жамият 👁 392

АМУДАРЁ ТУМАНИДА КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

11 ноябрь куни Амударё туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тумандаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан байрам тадбири ташкил этилди.

“Касаба уюшмалари – Инсон қадри учун” деб номланган ва туман Маданият бўлимида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши ташкилий ишлар бўлим мудири Гулнора Илмуродова, Кенгаш етакчи мутахассиси Мақсет Турханов ҳамда туман тармоқ касаба уюшма раислари, фахрийлар, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда секторлар раҳбарлари, корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Сенатда 2020 йил 20 ноябрда маъқулланиб, Президент томонидан мазкур йил 23 ноябрда имзоланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни деб белгиланганини айтиб ўтишди. Бу янгиликнинг юртимиздаги ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олингани, давлатимиз раҳбарининг касаба уюшмаларига бўлган эътибори натижасида икки йилдан буён мамлакатимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида кенг нишонлаб келинаётганини эътироф этишди. Қолаверса, жорий йилда Президентимиз ташаббуси билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф қилинди.

Юртимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган улкан ва тизимли ишлар давлатимиз ва жамиятимизни тараққиётнинг мутлақо янги босқичига олиб чиққанлиги, янги Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқлари ва қўлга киритаётган натижалари бугун халқаро миқёсда ҳам тан олиниб, юксак эътирофларга сазовор бўлаётганини алоҳида таъкидланди.

Тадбирда байрам муносабати билан ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфатларни ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилишида, Касаба уюшмаси туман бўлинмаси тизимида ўзининг кўп йиллик меҳнати билан Уюшма фаолиятини ривожлантиришга қўшиб келаётган ҳиссаси учун 10 нафар нафақадаги касаба уюшма раислари, 10 нафар фаол бошланғич касаба уюшма раисларига ташаккурномалар ва совғалар топширилди.

Шунингдек, туманда умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ташкил этилиб ўтказилган “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлган ва фаол қатнашган 84 нафар ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Уларга Касаба уюшмасининг туман бўлинмаси томонидан китоблар ҳам совға қилинди.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, барчага кўтаринки кайфият бахш этилди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланиб улгурди. Амударё туманида ҳам ўтган давр мобайнида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда Касаба уюшманинг туман бўлинмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар фаоллари фидокорона меҳнат қилишмоқда. Улар корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ишчи-хизматчиларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан чин дилдан табриклаймиз!

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026