16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:28
Жамият 👁 191

ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

ДАРЁБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар – эртанги кун бунёдкорлари, юрт таянчи ва келажаги ҳисобланади. Шу боис уларни комил инсонлар қилиб вояга етказиш, етук ва билимли бўлиб улғайишларига шароит, имконият яратиш каби масалаларга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Шу йил 3 ноябрь куни Дарё бўйи маҳалласидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳудуд ёшларини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш, ташаббускор йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби мақсадларда туман ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовлар сўнгги вақтларда ёшлар учун жуда кўплаб имкониятлар яратилаётгани боис ёшлар ундан  унумли фойдаланиб, ўз келажакларини йўлга қўйишлари, юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган муносиб кадрлар бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидлашди. Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ҳамда қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар, туман ёшларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, келгусидаги режалар хусусида кенг тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, тадбирда иштирок этаётган маҳалла ёшларининг мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг айримлари шу жойнинг ўзида ўрганилди ва амалий  ёрдам берилди.

Жумладан, маҳалла фуқароси бўлган ёшлардан бири Мунира Ражабова ўғлига касаллиги туфайли даволатиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат эгасига шу жойнинг ўзида соҳа мутахассислар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Ўз тадбиркорчилигини ривожлантириш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган Элмира Ўтемуродовага ҳам йўл-йўриқ ва тавсиялар берилиб, кредит олиш тартиби тушунтирилди. Бир марталик моддий ёрдам олишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган фуқаро Муножот Йўлдошевага эса Вазирлар Маҳкамасининг 312-қарорга кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида  бир марталик моддий ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари бўлган, ҳозирда олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома бўйича таҳсил олаётган Жалоладдин Ўразимбетов ҳамда Муножот Жумабоеваларга мурожаатларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 312-қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасини 50 фоизгача бўлган қисмини қоплашда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Бундай учрашувлар ёшларимизнинг ўзларига бўлган ишончи янада юқори бўлишига замин яратиб, қалбларидаги юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси янада мустаҳкамланиши, комил инсонлар бўлиб улғайишларида муҳим аҳамият касб этади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019