16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 01:44
Жамият 👁 238

Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди

Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди

Ҳар йили мамлакатимизда 25 октябрь − Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинади. 1991 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 270-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил қилинган эди. 2006 йил 6 декабрда қабул қилинган қонунга мувофиқ эса ушбу сана, яъни 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганига 31 йил тўлди.

Сана муносабати билан 31 октябрь куни Амударё туманидаги “Хон сарой” меҳмонхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби, нафақадаги фахрийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ички ишлар тизимида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди ва ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ҳамда осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган орган ходимларини, тингловчи-курсантларни ҳамда фахрийларни байрам билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, тадбирда ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона меҳнатларини эътироф этлиб, уларга чуқур миннатдорлик билдирилди.

Байрам тадбирида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов барча ҳамкасбларини байрам билан самимий табриклаб, тизимда эришилган ютуқлар ҳақида айтиб ўтди.

Ўтган йили қабул қилинган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси”нинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши натижасида соҳа ходимларида ватанпарварлик руҳини кучайтириш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, муомала маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар аҳоли билан ишлаш амалиётига ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.

Тадбирда 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов ҳам соҳа ходимларини касб байрами билан самимий табриклади. Эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ходимларнинг оилаларига тинчлик, хотиржамлик, келгуси ишларида зафарлар ёр бўлишини тилади. Шунингдек, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган тизим ходимларининг оила аъзоларига, яқинларига марҳумларнинг ўз вақтида юртимизда осойишталикни таъминлашга қўшган ҳиссалари учун миннатдорлик билдириб, уларнинг ёди ҳамиша қалбларга муҳрланганини айтиб ўтди.

Тадбир давомида туман Халқ қабулхонаси бўлими мидири, ички ишлар фахрийси Эркин Ражабов истиқлолимизнинг илк даврида ташкил топган ички ишлар органлари ўтган синовли йиллар давомида машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтгани ҳамда халқимизнинг чинакам таянчи ва ҳимоячиси сифатида шаклланганлигини ғурур билан тилга олди.

Шунингдек, соҳа ходимлари ўз фаолиятини бошлаган дастлабки кунлардан иккита энг устувор масалага – жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиб келаётганлигини, алоҳида таъкидланди.

Тадбирда ўз хизмат вазифасини намунали бажариб, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга бор куч-ғайратини сафарбар этиб келаётган соҳа ходимларининг бир нечтасига капитан, майор, лейтенант унвонлари берилди.

Шунингдек, нафақадаги ходимлардан Махсуд Ўразимбетов, Икром Усенов, Амат Сапарбаевлар “Ўзбекистон ички ишлар фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ундан ташқари, тадбирда иштирок этган соҳа ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар билан давом этди. Туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан она Ватан, дўстлик, муҳаббатни тараннум этувчи гўзал-куй қўшиқлар янгради.

Тизимда фаолият юритаётган ҳар бир ходим Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячиларидир.

Уларни яна бир бор касб байрамлари билан табриклаб, келгуси ишларида зафарлар тилаймиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019