12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Адабиёт 👁 73,289

ВАТАН ЯГОНАДИР, ВАТАН БИТТАДИР!

ВАТАН ЯГОНАДИР, ВАТАН БИТТАДИР!

"Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” мавзуси бўйича таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги "Энг яхши иншо” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди. Унга кўра, 1-ўринга Амударё академик лицейи ўқувчиси Севара Иброҳимова, 2-ўринга 44-сонли мактаб ўқувчиси Жамила Янгибоева ва Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Азиза Мадраҳимовалар, 3-ўринга эса "Баркамол авлод” болалар марказининг "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Ирода Рустамова ҳамда 71-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Озода Тўлибоевалар муносиб кўрилди. Танловнинг кейинги мавзуси "Конституция – бахтимиз қомуси”. Ушбу мавзу бўйича иншоларни тақдим этишнинг охирги муддати – 1 декабргача.

Ҳеч бир халқ ўзмустақиллигига осонликча эришмаган. Бизнинг мустақилликка эришишимиз ҳам бир замонлар фақат орзу бўлган. Орадан ўтган оғир кунлардан кейин ниҳоят нурафшон тонг отди. Яъни, асрий орзу – мустақилликка эришилди. Ватанимиз истиқлоли туфайли ўз тақдиримизни ўз қўлимиз билан яратиш, ўз салоҳиятимизни ҳар томонлама намоён этиш, ўзимиз танлаган йўлдан аниқ мақсад сари оғишмай бориш имкониятига эга бўлдик.

Бугун юртимиз озод, эркин, мустақил. Унинг ўз дони, нефть-гази, машинаси, пахтаси, олтини бор. Бугун жаҳон таниган, тан олган ўз ўрни, овози бор. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганига бу йил 23 йил тўлди. Мана шу давр ичида бой тарихий меросимизга, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга муносабат бутунлай ўзгарди. Миллий байрамларимиз ва урф-одатларимиз қайтадан тикланди. Мустақиллик йилларида Республикамиз қишлоқ ва шаҳарларининг қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди. Замонавий услубдаги илм даргоҳлари, тадбиркорлар томонидан маданий-маиший объектлар, тўйхоналар, меҳмонхоналар, маданият ва спорт кошоналари янгидан қурилди. Халқимиз фаровонлиги – давлатимиз қудратининг белгисидир.

Ватан - ғоят улуғ тушунча. Унинг маъно-мазмунини, қадри ва аҳамиятини сўз билн тўлиқ ифода этиш мушкул.

Ватан ҳар бир инсоннинг туғилган диёридир,

Киндик қони тўкилган муқаддас тупроғидир.

Ватан сўзи муқаддас, Ватан ўзи муқаддас,

Ватанга хизмат қилмоқ бизлар учун қарз-у фарз.

Тақдир тақозоси билан инсон ўз юртидан йироқда яшаб қоладиган бўлса, унинг вужудида Ватандан мерос бўлиб келган туйғу ва фазилатлар қайта уйғонади ва уни она диёрига қайтмоққа даъват этади. Ватан аждодлардан авлодларга бебаҳо меросдир. Шунинг учун Ватаннинг розилиги - аждодлар розилиги ифодасидир. Ҳақиқий фарзандлар Ватанини рози қилишга интилади. Ватан розилиги аввало унга муносиб фарзанд бўлиш билан адо этилади.

Ўзбекистонни бир кўрган одам ҳеч шубҳасиз, уни севиб қолади. Юртимизга мингминглаб сайёҳ-лар ташриф буюради ва уларнинг барчаси бу тароватли, серқуёш замин уларни ўзига мафтун этгани ҳақида тўлқинланиб, ҳая-жонланиб сўзлашади.

Албатта, ўз Ватанини таърифламаган шоир ва адиб топилмаса керак. Бизнинг ўзбек шоирларимизнинг кўпчилиги Ватан ҳақидаги шеърлари билан адабиётга кириб келган. Айниқса, Ватан ҳақидаги етук асарлари билан ажралиб турадиган шоирларимиздан Муҳаммад Юсуф, Абдулла Орипов, Ҳамид Олимжон ва яна бошқа кўплаб ижодкорларнинг асарлари ўзгача маъно-мазмунга эга бўлиб, инсонга маънавий завқ беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда барча соҳалар юқори суръатда ривожланиб бормоқда. Айниқса, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи янада ортмоқда. Ватанимиз келажаги бўлган биз ёшларга Юртбошимиз раҳнамолигида катта эътибор қаратилмоқда. Биз тенги ёшлар турли фанлар бўйича жаҳон олимпиадаларида, спортнинг турли йўналишлари бўйича халқаро мусобақаларда фаол қатнашиб келмоқдалар. Бу ривожланиш суръатини кўриб, ҳеч шубҳасиз, баралла айта оламиз: Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

Пайдо бўлибдики, бу кўҳна дунё,

Замин-у фалакда янграр бир нидо.

Олам тусланар, У турланмас асло,

Ватан ягонадир, Ватан ягона!

Севара Иброҳимова, Амударё академик лицейи ўқувчиси, танлов ғолиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026