12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:25
Жамият 👁 6,114

ИЧКИЛИК – ШИРИН ЖОНДАН КЕЧГУЛИК ЭМАС

ИЧКИЛИК – ШИРИН ЖОНДАН КЕЧГУЛИК ЭМАС

Мақоланинг сарлавҳасини ўқиб-оқ, ичкилик ичганнинг бари ўлаётгани йўқов, ичмайдиган одам борми, ичганнинг ҳаммаси ўлаверса, ер юзида одам қоладими, дейишга шошилманг.

Тўғри, ичганнинг ҳаммаси ҳам ўлавермайди. Ичмайдиган одамлар ҳам бор. Афсусланарлиси шундаки, ичадиганлар ичмайдиганлардан кўпроқ. Шунинг учун ҳам назаримизда ҳамма ичадигандай бўлиб кўринади.

Бир кафе хизматчисининг ҳикояси:

Коллежни битириб, олийгоҳга кира олмадим. Билимим сал камлик қилди. Буни эшитиб, хусусий кафеси бор қўшнимиз менга "истасанг, янаги йилгача кафемда ишлаб тур, мен учун ўғил болаларни ишга олганим яхши, қиз болалар бемаҳал юрса гап-сўз чиқадими, деб қўрқаман. Ҳам ўқишга тайёрланасан, ҳам пул топасан”, деди. Ота-онам билан маслаҳатлашиб, ишга кирдим.

Яқинда кафеда эллик ёшлар чамасидаги бир басавлат одам туғилган кунини нишонлади. Буюртмасига кўра дастурхон тузадик, таом тортдик. Эркагу-аёл аралаш ўн беш нафарча меҳмонлар гоҳ туғилган кун эгасини табриклаб, гоҳ соғлик, гоҳ умр тилаб қадаҳ кўтаришарди. Шунда туғилган кунини нишонлаётган киши ўзидан икки стул нарида ўтирган бир меҳмонининг ичмаётганини оғир олди:

- Ич, жўра, сен менинг тупроқ чангитиб бирга ўйнаб-ўсган жўрам бўлсанг, нега ичмайсан?

У киши кулди-да:

- Шу вақтгача нега ичмаган бўлсам, шунинг учун-да, -деди.

Жўрасининг кайфи ошган, сўзи синишини истамасди.

- Шу вақтгача ичмаган бўлсанг ҳам, энди ич-да. Қачонгача сўфи бўлиб ўтирасан қаторимизда.

- Аввал сен ич, ёмон бўлсанг мени сўк - ғинг демайман, - энди унинг қистовларига бошқа даврадошлар ҳам қўшилишди.

Бироқ, у одам ҳеч кимнинг гапига қарамай, кулимсираб, бошини чайқаб ўтираверди.

Ҳар куни неча-неча хўрандаларга хизмат қиламан. Бироқ, ўша кишининг кулимсираган чеҳраси кўз ўнгимда қолиб кетди.

Одатда кимнингдир ичкиликка ё бошқа номақбул одатларга берилиб кетгани ҳақида гапирилса, фалончига қўшилиб.., фалончи йўлдан урди, деган сўзлар албатта айтилади. Ўша воқеадан бери кимнинг қандай бўлиши аввало ўзига боғлиқ, ўз фикрида қатъий тура олмаган, иродаси заиф одамгина бировнинг йўриғига юради, деб ўйлайман.

Воқеа

У эндигина 25 ёшни қаршилаётганди. Белгили иши бўлмасада, "талаб”да юриб, анча-мунча пул йиғди. Оиласидагиларга кўмакдош бўлди. Ота-онасининг қистовига қарамай, аввал машина оламан, деб туриб олди. Яп-янги "Нексия” олган куни "қутлуғ бўлсин”га келганларга "ҳалол меҳнатим, ҳалол меҳнатим” деганди қувончдан боши кўкка етиб. Норасида ўғил ҳалол меҳнати эвазига келган машина бир кун келиб умрига зомин бўлишини қаердан билсин?

Ўша куни у ниҳоятда бахтиёр эди. Ахир, севган қизига уйланяпти. Она-онаси ҳам ўша қизни келин қилишни неча йиллаб кутишганди. Шодлигига шерик бўлиб келган жўраларини алоҳида уйда яхшилаб меҳмон қилди. Ичкиликнинг неча тури қўйилди дастурхонга...

- Қани, ол, сенинг бахтинг учун ичамиз.

- Сен ҳаммамиздан кейин бўлса-да, яхши қизга уйланяпсан, бахтли бўл!

- Қўша қаринглар!

- Бугунча тўйиб ичиб қол, эртага келин келса, сеникида ҳам минғир-минғир бошланади – нега ичдингиз, кўп ичибсиз...

Назарида ҳамма унга сидқидилдан бахтиқбол тилаётгандай, қўлидаги қадаҳни бўшатса, жамики айтилган тилаклар ижобат бўладигандай туюлиб, қуйиб берганини охиригача бўшатаверди. Ахир, бир умр бахтиёр бўлишни жуда-жуда истарди-да.

Ярим тунда меҳмонлар тарқалишгач, дастурхон йиғиштирилаётганда тўй таклифномасини тарқатиш эсидан чиққанини билди. Гандираклаганича, қўйин чўнтагига уларни солиб, ташқарига чиқди. Ҳеч ким унинг уйи олдида турган машинани ҳайдаб кетганини сезмай қолди...

Икки соатдан сўнг... унинг жонсиз жасадини машинасидан зўрға тортиб олишди. У катта йўлда юқори тезликда бораётиб, машинани бурилишда бошқара олмай қолган эди. Не-не яхши ниятлар билан бошланган тўй оқ ароқнинг касофатидан азага айланди.

Ҳалол нон-у ош-овқатдан "азиз” неъмат саналувчи, тўйлар, яхши кунда дастурхонга қўйиладиган ичкилик туфайли неча-неча автоҳалокатлар содир бўлаётганига, ёш умрларга бевақт нуқта қўйилаётганига ҳаммамиз ҳам гувоҳмиз. Бироқ, бундан хулоса чиқаришга келганда эса... афсуски...

Ичкилик - яхшиликка кафолат эмас

Ичкилик ичишни кейинги вақтларда кўпам айб санайвермайдиган бўлиб қолдик. Чунки, тўй-томошаларда, турли оилавий тантаналарда эркагу аёлларга тузаладиган дастурхонларга ичимликнинг бир неча турлари қўйилади. Ҳеч бўлмаса бир-икки қадаҳдан ичилади. Яхши ниятлар айтиб қадаҳ кўтараётган одам қўлидаги шу зорманда яхшиликка кафолат эмаслигини, аксинча, ёмонликларнинг онаси эканини ўйлаб ҳам кўрмайди.

Тўй-тантаналарни-ку қўятурайлик, ҳеч сабабсиз йиғилишиб ичишлар, ичимлик ичиш учун йиғилишлар кўпайиб бораяпти. Деярли ҳар қадамда учрайдиган хусусий емакхоналар, дўконлар эгаларига, қўлбола ароқ ишлаб чиқараётганларга бу жуда қўл келаётир.

Ичгиси келган ичар-да, сенга нима, дейишга ҳақлисиз. Бироқ, бунинг оқибати нималарга олиб келиши ҳақида ҳам ўйлаб кўриш лозим. Аввал оз-оздан, кейинчалик тўйгунча, бора-бора муттасил ичиш оилани пароканда қилади, жамият учун хавфли кўпгина ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Хусусан, инсоннинг ўртача умри қисқаради, туғилиш, соғлом бола туғилиши камаяди, оилаларда ажримлар кўпаяди. Муттасил ичимлик истеъмол қилган одамда заҳарланиш, Гайевернике синдроми, мияга қон қуйилиши, стеатогепатит, жигар циррози, панкреатит, қизилўнгач саратони, ошқозон саратони, ичак саратони, гемолитик анемия, аритмия, кардиомиопатия, нефропатия, полинейропатия каби касалликлар юзага келади. Ичувчилардан руҳий хаста, жисмоний нуқсонли, ногирон фарзандлар дунёга келишини тиббиёт аллақачон тасдиқлаган.

Мастлик– ихтиёрий телбалик

Маст одам ўзини онгли тарзда бошқара олмайди. Қотиллик, безорилик, зўравонлик каби жиноятлар таҳлил қилинганида, буларнинг кўпчилиги айбдор-ларнинг мастлигида, мастликдан кейинги карахтлик ҳолатида содир этилаётгани аниқланмоқда.

Ичкиликнинг инсониятга келтираётган кўргиликлари буларгина эмас, кишининг меҳнат унумдорлигининг пасайиб кетиши, меҳнатга лаёқатсизлик, организмдаги ҳаётий муҳим органлар касалликка чалиниши, ногиронлар, етим болаларни боқиш каби иқтисодий зарарлари ҳам мавжуд.

Дунёда ҳар йили ичкиликбозлик оқибатидаги касалликлар туфайли 2.5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Бир йилда дунёда вафот этган эркакларнинг 6.2 фоизи, аёлларнинг 1.1 фоизи алкаголь қурбонларидир. Уларнинг 320 минг нафари 15-29 ёшдагилар экани эса даҳшат! Дунёда ҳар 13 сонияда 1 киши ичкилик балосидан вафот этмоқда.

Азизлар! Энди қадаҳдаги оқ ароққа қараб бир чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўринг: ичкилик ширин жондан кечишингизга арзийдими?

Албатта, йўқ! Сиз ҳам шундай хулосага келасиз, деб ўйлайман.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026