16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:21
Иқтисодиёт 👁 727

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш масаласида йиғилиш ўтказилди

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш масаласида йиғилиш ўтказилди

Амударё тумани Солиқ инспекцияси биносида прокуратура органларининг солиқчилар ва тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Прокуратуралари масъуллари иштирокида ўтказилган учрашувда туман Солиқ инспекцияси ходимлари, тумандаги тадбиркорлик субъектлари эгалари ва бизнес вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу жараёнда давлатнинг асосий мақсади ишлаб чиқаришни ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида ўзига хос ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, бунда давлатнинг тадбиркорлар билан муносабатлари янги йўналишда ривожланмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун муҳим механизмлардан бири — солиқ органларида амалга оширилаётган ислоҳотлардир.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида солиқ органларининг бизнес вакиллари билан ишлаш тартиби тубдан ўзгарди. Агар аввал солиқ органлари тадбиркорларга нисбатан назоратчи ва жазоловчи ролини ўйнаган бўлса, эндиликда уларнинг асосий вазифаси — тадбиркорларга кўмак бериш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашдир. Бунинг натижасида тадбиркорлар учун солиқ тўлаш, ҳисоботларни топшириш ва солиқ органлари мутасаддилари билан муносабат ўрнатиш ишлари анча осонлашди. Бунинг ортидан кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги шахслар учун ҳуқуқий ва иқтисодий хавфсизлик юзага келди. Пировардида эса тадбиркорларнинг мамлакат иқтисодиётидаги улуши йил сайин ортиб бормоқда.

Бироқ, Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг мавжудлиги мамлакатнинг ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда. Учрашувда тадбиркорларга яширин иқтисодиётнинг аввало ўзи учун, қолаверса мамлакат иқтисодиёти ва халқ фаровонлиги учун салбий таъсири ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Яширин иқтисодиёт бюджет тушуми режаларининг бажарилишига, шу орқали давлатни иқтисодий ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Ноқонуний фаолият кўламининг кенгайиши қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳам зарар келтириб, рақобатнинг сусайишига, оқибатда эса барқарор иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини камайтиради.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва тадбиркорларнинг қонунга бўйсунишини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Берилаётган солиқ имтиёзлари, айниқса, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, уларда иш ўринларини кўпайтириш, фаолиятини янада кенгайтиришга ёрдам бермоқда.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республика Прокуратурасининг яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида назорат бўлим бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси М.Е.Бабатаев тадбиркорларга бу каби чоралар ҳақида батафсил маълумотлар бериб, улар тўлаётган солиқлардан бюджет шаклланиши, яратаётган янги иш ўринлари сабабли эса ишсизлик қисқариб, оилаларнинг даромадлари кўпайиши, пировардида эса мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги янада юксалишини тушунтирди.

Чиндан ҳам, яширин иқтисодиёт йўқ жойда соғлом рақобат бўлади. Рақобат бор жойда эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматлар нархи арзонлашиб, сифати яхшиланади. Бундан эса нафақат истеъмолчилар, балки тадбиркорларнинг ўзлари ҳам фақат ютади. Зеро, рақобатбардош бизнеснинг умри узоқ бўлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026