Амударё тумани давлат архивида жами 35 минг 699 та ҳужжатлар сақланмоқда
Архивлар – давлатнинг тарихини ўзида мужассам этган ва ҳужжатли асосга таянган йирик ахборот манбаидир. Шу сабабли архивлар “тарих кўзгуси” дея эътироф этилади. Мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, айниқса туманлардаги давлат архивларини ҳар тамонлама қулай ва замонавий шароитларга эга бинолар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани давлат архивида туманимиз ҳалқининг моддий ва маънавий хаётини акс эттирувчи, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган миллий архив фонди архив хужжатлари билан бойитиб борилмоқда.
Бу ерда архив ҳужжатларини қабул қилиш ва сақлаш, ноёб ҳужжатларни реставрация қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган ва Амударё туман давлат архиви ўз замонавий офиси ҳамда намунали архивхоналарига эга.
2006 йилдан 2022 йилнинг шу даврига қадар совет даври ва мустақиллик йиллирага тегишли 231 та фонд ва уларда миллий архив фонди таркибига кирувчи доимий сақланадиган 20 минг 829 та хужжатлар, шахсий таркибга оид 14 минг 870 та, жами 35 минг 699 та хужжатлар сақланмоқда.
2022 йил учун белгиланган йиллик режа доирасида Миллий архив фонди хужжатларининг сақловини таъминлаш бўйича 60 та хужжатларни таъмирлаш, 171 та ҳужжатларни муқовалаш ва тикиш ишлари олиб борилди.
Муассасада давлат сақловидаги архив хужжатларининг сақланиш ҳолатини яхшилаш, иш жараёнига замонавий ахборот-комуникация теҳнологияларини жорий килиш, моддий техника базасини яхшилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди ва 2022 йилнинг шу даврига қадар миллий архив фонди хужжатларидан 82 минг 441 та кадрнинг электрон нусхаси яратилди.
Миллий архив фонди хужжатларининг давлат ҳисоби илмий маълумотлар аппаратини ташкил этиш ва ривожлантириш фондлари ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш бўйича 2022 йилнинг ўтган даври давомида доимий ва шахсий таркибга оид 7 та фондга 276 та, шунингдек сақлаш муддати вақтинчалик бўлган 664 та хужжат қабул қилинди.
Давлат архивида сақланаётган хужжатларнинг мавжудлигини ва хатловини ташкил қилиш бўйича 2022 йилнинг ўтган даври давомида 612 та хужжатларнинг мавжудлиги текширилди.
Амударё тумани давлат архивида сақланаётган хужжатлар доирасида фукароларнинг ижтимоий-хуқуқий ва мавзули сўровлари бўйича жами 2093 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан 2083 та мурожаат кўриб чиқилди ва барча мурожаат эгаларига ўз вақтида жавоблар берилди ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, мавзули сўровлар бўйича 1754 та мурожаатлар келиб тушган ва 1739 та мурожаатга ижобий жавоб берилиб, 15 та мурожаат эгасига зарур тушунчалар берилди.
2022 йилнинг иккинчи ярим йиллик режасига мувофиқ давлат архивида сақланаётган хужжатларни мобиль стелажлар билан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш, сақланаётган хужжатлардан 120 мингтасининг электрон нусхаларини яратиш режалаштирилмоқда.
Муассасада мижозларга намунали хизмат кўрсатиш, ходимлар малакасини ошириш, ҳар бир ходимнинг ўз малакасига мувофиқ равишда фаолият юритишлари учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Айниқса, архивчи-ходимларнинг замонавий технологиялар асосида самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли туман давлат архивига келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилаётганидан мижозлар мамнун.
Б.Жуманиязов, Амударё тумани давлат архиви директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶