21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:47
Жамият 👁 345

Тўлқин овулида "Обод қишлоқ" дастурига мувофиқ 9 миллиард 370 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади

Тўлқин овулида "Обод қишлоқ" дастурига мувофиқ 9 миллиард 370 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади

Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳудудларни ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш орқали фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, турмуши сифатини оширишга эътибор кучаймоқда. Бунда “Обод қишлоқ” дастури муҳим ўрин тутаяпти. Дастурга мувофиқ ҳудудларда транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан бирга хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ташкил этилиб, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилувчи кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.

Тўлқин овули ҳам жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар туфайли ўзгача қиёфа касб этмоқда. Овулда дастурга мувофиқ 9 миллиард 370 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

24-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини мукаммал таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3,3 километрлик линия тортиш ва 3 та трансформатор пунктини ўрнатиш, табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 4,4 километрлик линия тортиб, 19 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 4 та ичимлик суви иншоотини янгидан қуриш, 80 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш, 4 километрлик алоқа тармоқларини тортиш, 4 та чиқинди контейнерларини ўрнатиш, 7 та тадбиркорлик объектларини қуриш ва 80 та аҳоли уй-жойларини таъмирлаш ишлари ҳам шулар жумласидандир.

Ҳозирги кунда “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини мукаммал таъмирлаш ишларини поёнига етказиш арафасида. Қолган объектларда ҳам ишлар қизғин давом эттирилаяпти.

Йўллар – халқимиз турмуш тарзи қандайлигини кўрсатувчи омиллардан биридир. Текис, равон йўллар барча йўловчиларга ҳам завқ бағишлайди, ҳам кўзлаган манзилларига эсон-омон, хуш кайфиятда етиб боришини таъминлайди.

Тўлқин овулида дастур доирасида 11 километрлик ички йўллар таъмирланиши режалаштирилгани аҳолини жуда қувонтирган эди. Боиси, болалар мактабга қатнашида, кичкинтойларни боғчаларга олиб бориш-олиб келиш, ишга қатнашда йўллар носозлигидан улар анча азият чекишаётган эди.

Таъмирланадиган йўлларнинг 0,6 километрига шу кунгача режага кўра бетон қоплама ётқизиш ишлари якунланди. Бу ишни “Арал Гидро Строй” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари адо этишди.

Шунингдек, Шукрона, Бойсун-2, Бойсун-3, Боғонали, Боғонали-1, Боғонали-2, Қадрият-4, Хосият, Эътиқод-2, Эътиқод-3 кўчаларининг 5,8 километр қисмини жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Юрт шамоли, Шабнам-2, Кулобод-2, Кулобод-3, Қадрият-2, Шабнам, Меҳридил, Камолот, Ҳилол кўчаларининг 5,2 километр қисмини жорий таъмирлаш ишлари тугалланди.

Қурилиш ишларини “Беруний туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси йўлсозлари амалга оширмоқдалар. Шуниси эътиборлики, заҳира маблағлари ҳисобидан овулнинг Турон, Маърифатчилар, Қувонч кўчаларининг 1,77 километр қисмининг жорий таъмирланаётгани овул аҳолисига улкан қулайлик яратади.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” Бу ғоя юртимизда амалга оширилаётган барча янгиланишлар, ўзгаришлар, бунёдкорликларда ўз ифодасини топмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026