18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 06:16
Жамият 👁 378

Иқтидорли аёл-қизлар билан учрашув ташкил этилди

Иқтидорли аёл-қизлар билан учрашув ташкил этилди

Дунёда давлат ва жамиятнинг нуфузи, онгу тафаккури, маданий даражасини кўрсатадиган мезонлар кўп. Лекин, ҳар қайси миллат ва халқнинг маънавий камолотини белгиловчи, таълим-тарбиясини такомиллаштирувчи бу — аёлдир.

Бугун хотин-қизларимизнинг қадами тегмаган жой, улар эгалламаган соҳа қолмади ҳисоб. Улар ўқитувчилик, хусусий тадбиркорлик, фермерлик, ҳарбийлик, умуман, ижтимоий соҳадан тортиб, иқтисодиёт, саноат, давлат ва жамият қурилиши соҳасида фаоллик кўрсатмоқдалар.

Яқинда Амударё туманининг Бойовул маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида адабиёт, фан, таълим, ҳунармандчилик соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган иқтидорли ва фаол аёл-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари Гавҳаржон Ибодуллаева, “Зулфия номидаги давлат мукофоти” соҳибаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Гулжамол Асқарова, “Зулфия номидаги давлат мукофоти” соҳибаси Феруза Хайруллаева, шоира Садоқат Каримова, журналист Махфира Каримова ҳамда туманнинг иқтидорли аёл-қизлари иштирок этишди.

Учрашув расмиятчиликдан ҳоли очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонлар туманнинг иқтидорли шоира қизлари томонидан битилган гўзал шерларни тинглаб, шоираларнинг ижод намуналарига ўз муносабатларини билдирдилар.

Ёш шоиралар, мақомчи қизлар устозлари томонидан билдирилган илиқ фикрлардан мамнун бўлиб, ижод намуналарини янада ривожлантирш борасида берилган таклифларни эътиборга олиб, ўз миннатдорлигини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг, меҳмонлар туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова ҳамроҳлигида Янгиобод маҳалласининг Ҳамид Олимжон кўчасида истиқомат қилувчи Адилбой Шерниязов ҳамда Гулсара Норимоваларнинг хонадонларида бўлишди.

 Хонадон эгалари меҳмонларни илиқ кутиб олишди. 5 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган, уларни турли касбларда ўқитиб, уйли-жойли қилган Гулсара опа бугун кексалик гаштини сурмоқда.

Ушбу оила ҳамиша ўзларининг бой ҳаётий тажрибаси ҳамда аҳил-иноқлиги билан маҳалласидаги ёш оилаларга ўрнак бўлиб келади.

Меҳмонлар шундай ибратли оилалардан яна бири − 7 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган Гулниҳол Жумабоеванинг ҳам хонадонида бўлишди.

Хонадон эгалари мамлакатимизда аёл-қизларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ўзларининг самимий ва илиқ фикрлари билан ўртоқлашдилар.

 Шундан сўнг, меҳмонлар маҳалланинг фаол аёлларидан бири, ёш оилаларга ўзининг ҳаётий сабоқлари, ўгит ва насиҳатлари билан ибрат бўлиб келаётган Норгул Ўрозбаеванинг хонадонига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар онахондан 5 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказишда, келинлар билан муносабатда нималарга эътибор бергани тўғрисида ҳаётий сабоқларини тингладилар.

Шу ўринда айтиш керакки, жамиятимизда хотин-қизларга бўлган муносабат, ҳурмат-эҳтиромни давлатнинг уларга бўладиган муносабатидан яққол кўриш мумкин. Шу нуқтаи назардан қаралса, аёлларни улуғлаб, ардоқлаб, бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган миллат сифатида ҳурмат қозонади.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, аёл-қизларнинг барча соҳадаги самарали меҳнатини, фарзандлар тарбияси, оила ҳаётидаги улкан хизматларини Ўзбекистонимиз эришаётган ютуқлардаги беқиёс ҳиссасини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди.

Аёлнинг жамиятимизда тутган ўрни — бебаҳо! Зеро, Аёлга муносабатда миллат, эртанги кун ва келажак авлодга бўлган ҳурмат яққол намоён бўлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026