САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИ ТУЗИЛДИ
2014 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 4-Амударё округ сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 4-Амударё сайлов округи бўйича сайлов участкаларини тузиш масаласи муҳокама қилинди.
Мажлисда Амударё ва Беруний туманлари ҳокимларининг сайлов участкаларини тузиш бўйича тақдимномаларини муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ўтказувчи тумандаги округ сайлов комиссияларининг ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов бўйича туман сайлов комиссиясининг ҳам мажлислари ўтказилиб, уларда ҳам сайлов участкалари тузиш масаласи муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиздан.
(Фото - http://www.uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶