12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Қишлоқ хўжалиги 👁 397

Туманда "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 859 та лотларда 219,8 гектар ер майдони савдога қўйилди

Туманда "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 859 та лотларда 219,8 гектар ер майдони савдога қўйилди

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.

Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.

Амударё туманида аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий деҳқончилик йилида Амударё туман ҳокимлиги заҳира ер майдонидан 3,9 гектар ер аукцион савдоларига қўйилган бўлиб, мазкур аукцион савдоларида қатнашган фуқаролардан 15 нафари ғолибликни қўлга киритдилар. Аукцион савдоларида ғолиб бўлган 14 нафар ишсиз фуқаронинг ҳар бири 25 сотихдан, 1 нафар фуқаро эса 40 сотих ер эгалари бўлишди. Аукцион ғолибларига Холимбег овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Уста Оллаёр” фермер хўжалиги ҳисобидан 4 гектар ер майдони ажратиб берилиб, айни пайтда ер эгалари бўлган 15 нафар фуқаролар пиёз, картошка, карам, булғор қалампири, помидор, сабзи каби сабзавот экинларини парвариш қилишмоқда.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, аукцион савдоларида иштирок этиб, ер эгаси бўлган Жамол Искандаров, Хосият Йўлдошева, Дилшодбек Қурбонбоев, Жамшид Тилавов, Дилмурод Аҳмедов ва уларнинг ҳамқишлоқлари нафақат ўзларининг иш билан бандлигини таъминлашди, балки оиласининг иқтисодини кўтариш имконига ҳам эга бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан туманда бу борадаги режага биноан 2022 йилда 897 гектар, 2023 йилда 578 гектар, 2024 йилда 437 гектар ва 2025 йилда 330 гектар майдонда деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

2022 йилда жами 932,4 гектар майдонда 3579 лотда деҳқон хўжаликлари ташкил қилиниши белгиланди. Бугунги кун холатига "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 674,4 гектар майдонида 2659 лотларда танлов ғолиби аниқланди ва яна "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 219,8 гектар майдонда 859 лотлар савдо майдончасига қўйилди.

 “Бир контур - бир маҳсулот” тамойили асосида ишларни тўғри ташкил қилиш “Амударё томорқа хизмат” МЧЖ кластери тасарруфидаги деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бозорбоплигини таъминлаш, бозорларда нарх-навони бир хил ушлаб туришга эришилади. Бундан ташқари, деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш орқали шу кунгача 2659 та фуқаронинг доимий иш билан бандлиги таминланди ва яна 859 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, мавжуд деҳқон хўжаликларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратмоқдамиз. Хусусан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши хузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қуллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан деҳқон хўжаликлари учун 14 фоиздан банк кредитлари бериш ҳам йўлга қўйилган.

Мухтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган бу йўналиш, яъни «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ер майдонлари ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардан халқимиз ҳам мамнун. Бу йил ер берилган ёшларимиз орасидан тажрибали ва ташаббускорларини аниқлаб, келгуси йилларда туман заҳира ер фонди ҳисобидан ер майдонлари ажратиб бериш, шу билан бирга уларнинг фермер хўжаликларини ташкил қилиш учун ўтказиладиган тендерда иштирок этишлари учун шароит яратишга, шу орқали аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Жавлон РАЖАБОВ, Амударё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши хузуридаги аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича агроном.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026