18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 07:20
Жамият 👁 266

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари томонидан “Аёллар дафтарига” киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Шу йил 10 июнь куни Амударё туманидаги Янгиобод маҳалласида ҳам ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси суди, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари, Янгиобод, Фаровон, Бой овул ва Дурунки маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Бобур, Жумур овул, Жумуртов ва Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар, шу ҳудудларнинг фаол аёллари қатнашишди.

Таъкидланганидек, Амударё туманидаги 49 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли сони 204 минг 738 нафарни ташкил қилади. “Аёллар дафтари”га шундан 3810 нафар хотин-қиз рўйхатга киритилган. Рўйхатда турган аёл-қизларга манзилли равишда ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда.

Тадбир давомида суд масъуллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича вақтинчалик тартибнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтдилар.

Шу билан бирга жамиятда турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган хотин-қизларнинг қонун ва қонуности ҳужжатлар талабини тўлиқ билмаслиги, уларга берилган қонуний имтиёзлардан бехабар эканлиги юзага келаётган қийинчиликларнинг асосий сабабларидан бири эканлиги таъкидланиб, амалдаги қонун ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар берилди. Билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бор бўлган ишсиз хотин-қизларга “Аёллар дафтари” асосида ишга жойлаштириш ва ижтимоий ёрдам бериш тартиби ҳам тушунтирилди.  

Шунингдек, қабулга келган хотин-қизлар ишга жойлаш, моддий ёрдам, уй-жой, оилавий низолар масалаларида мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилди ва ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижаси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, имкон қадар ва қонун доирасида ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Шу куни туман ҳудудидаги фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабулларда 18 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш масаласи бўйича, оилавий муносабатлар, яъни алимент, никоҳни бекор қилиш кабилар бўйича, моддий ёрдам олишга доир, уй-жой масалалар юзасидан қабул қилиниб, барчасини ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Тадбирда иштирок этган бошқа фуқароларга ҳам қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, тушунчалар берилди. “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизларга судьялар томонидан ўтказилган мазкур сайёр қабул, кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва берилган билимлар уларнинг муаммоларини ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этди.

С.Давлетмуродов, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси.

Э.Жуманиёзов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди девонхона мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026