18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 08:37
Жамият 👁 413

Қирқ йилдан кейинги дийдор

Қирқ йилдан кейинги дийдор

Жорий йилнинг 4 июн куни Амударё туманидаги 24 – сонли умумий ўрта мактабни 1980 йилда тугатган собиқ битирувчиларнинг 40 йиллик юбилей учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу даргоҳни қирқ йил муқаддам тамомлаган собиқ ўқувчилар дийдорлашуви мактаб биносида ташкил этилди.

Учрашувга Республикамизда фан, таълим, ҳарбий соҳада, хусусий тадбиркорликда, педагогика соҳасида фаол меҳнат қилиб келаётган 25 дан зиёд битирувчилар келишди. Учрашувга келган битирувчилар  нафақат туманимизда, балки Республикамизда ҳам ўзларининг фаол хизматлари, улкан тажрибалари билан танилган етук мутахассислар бўлиб, Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган, ҳозирги кунда ўзининг бой амалий тажрибаси билан ўсиб келаётган ёш авлодга ўрнак бўлаётган азиз инсонлардир.

Учрашувда мактабнинг 25 дан зиёд собиқ ўқувчилари ҳамда уларнинг устоз – мураббийлари, собиқ ўқитувчиларидан Подшагул Эрниязова, Болтабой Алимбоев, Омонгул Қайирбергенова, Нағишбой Нурниязовлар қатнашдилар.

Мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган узоқ йиллик синфдошлар учрашуви байрам тантаналарига айланиб кетди. Тадбирниинг ташкилий қисми мактаб биносида ўтказилди.

Тадбирда Қозоғистондан ташриф буюрган ёши улуғ собиқ устозлар, фахрий ўқитувчилар сўзга чиқиб, собиқ ўқувчиларни 40 йилик учрашув билан муборакбод этдилар. Уларга мактаб ҳаёти, ўқувчилик йилларига доир қизиқарли маълумотлар, ҳаётнинг тотли онлари хусусида илиқ фикрларини баён этдилар. Собиқ синфдошлар ҳам олтин ёшликнинг унутилмас лаҳзалари, қадр – қиммат, устозларга эъзозлар ҳақида дил изҳорларини баён қилдилар.

Замонавий жиҳозланган хоналарда таълим олаётган бугунги кун ўқувчисига ҳавас билан қарашар экан, бугун юртимизда илм – фан ва технологияларнинг бугунги глобал дунёда жадал ўсиши, ёшларга кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг истеъдоди ва қобилятларини тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Синф парталарида ўтирар экан, мактаб даврида кечган қизиқарли воқеалар, ажойиб саргузаштларни мириқиб эслашди. Учрашувга келган битирувчилар мактабнинг ҳозирги ҳаёти, илм – фандаги ютуқлари, янги технологиялар билан танишдилар ва ўзларининг таассуротлари, болалик хотиралари билан ўроқлашдилар.

Бундан 40 йил олдин мактабни тугатган собиқ ўқувчилар таълим маскани олдида эсдалик фотосуратларига тушдилар ва устозларга таъзим бажо келтириб, мактаб раҳбариятига, устоз – мураббийларига улкан зафарлар ва муваффақиятлар, яхши ниятлар ва истаклар билдиришди.

Синфдошлар ўртасидаги дўстлик туйғуси инсонни маънавий қўллаб – қувватловчи, унинг оғирини енгил қилувчи, руҳиятини кўтарувчи, ўзига ишонч орттирувчи куч ҳисобланади. Инсонда дўстлик, биродарлик, ўзаро ишонч туйғулари дарҳол юзага келиб, ўз – ўзидан мустаҳкамланиб қолмайди, балки йиллар давомида шаклланиб боради.

Ташкилотчилар узоқ ва яқиндан келган битирувчиларни бир паёла чойга таклиф қилдилар, дўстлар учун ёзилган дастурхон атрофида дўстона суҳбат ва ўйин – кулгулар билан битирувчилар тантанаси узоқ вақт давом этди. Синфдошларнинг соғинчли дийдорлашуви узоқ йиллар хотирада муҳрланиб қоладиган даражада юқори савияда ўтказилди.

Учрашув жараёнида собиқ битирувчиларнинг дил сўзлари бир – бирига уланиб кетди, шўх- шодон  ўйин – кулгулар авж олиб, куй – қўшиқлар янгради.

Севара ИСМОИЛОВА, ҚДУ талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026