ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ШИФОХОНАДАГИ БОЛАЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАШДИ
Болалик – ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Гўдакларнинг баҳор тонги мисол қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади. Шу сабаб 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисида ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Донишмандлардан бири “ Миллатнинг келажагини болаларга қараб англаш мумкин”, деган эди. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанга садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.
Сана муносабати билан Босув, Олмазор, Дарёбўйи, Янги обод маҳаллалари ҳамда Чойкўл овули ёшлар етакчилари ташаббусига кўра туман Марказий шифохонасида даволанаётган 30 дан ортиқ болалар ҳолидан хабар олинди ва шириндан-шакар болажонларга совғалар улашилди.
Болаларнинг бу ташрифдан қувончлари ниҳоятда чексиз бўлди.
Нигора Бозорбоева, Босув маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶