Сизга таъзим, азиз устозлар!
Устозларим
Ором бермайин юрак, қўлимга қоғоз олдим,
Юрак-дил сўзларимни ушбу қоғозга солдим.
Мураббийлар кунида ғойибдан илҳом келиб
Устозларимни эслаб, бироз хаёлга толдим.
Бугун сизлар туфайли, баралла овозларим,
Байрамингиз муборак, мураббий-устозларим!
Қалбингизда ғубор йўқ, қадрдонсиз ўзингиз,
Кўнгилларга жо бўлди ҳар бир айтган сўзингиз.
Фахрлансак арзийди, сизлар билан минг бора
Табаррукдир биз учун сизнинг босган изингиз.
Қўлим кўксимда доим, ҳурмату-эъзозларим,
Байрамингиз муборак, мураббий-устозларим!
Устоз отангдек улуғ, дейдиларку бил шуни,
Ҳамма билавермаскан, билган билади буни.
Бу дунё қайтар дунё, устозларга ҳурматинг
Шогирдингдан кўрасан, бир кунимас, бир куни.
Асло кўнглимда йўқдир, сизга эътирозларим,
Байрамингиз муборак, мураббий-устозларим!
Бошингизга тушмасин, бу дунёда қайғу-ғам,
Юракларда бўлмагай, армон ила дард-алам.
Яратгандан тилайман, сизга доимо соғлик,
Кўзларингиз кўрмагай бу дунёда зарра нам.
Барчангизгадир менинг истагу-дил розларим,
Байрамингиз муборак, мураббий-устозларим!
Шомурод Хўжанов,
Дўрман овули.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶