24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:27
Жамият 👁 325

КУЮК КЎПИР ОВУЛИДА СЕКТОР РАҲБАРИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

КУЮК КЎПИР ОВУЛИДА СЕКТОР РАҲБАРИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинида муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш мақсадида ҳудуд бўйича сектор раҳбари – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов фуқаролар билан учрашув ўтказди.

28 апрель куни бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбари билан бирга туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, сектор аъзолари, фуқаролар йиғини раиси ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, корхона-ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари ва бошқалар иштирок этдилар.

Учрашувда дастлаб сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов сўзга чиқиб, Куюк кўпир овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш энг устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида кенг тўхталди.

Шунингдек, туман ҳудудида вояга етмаган ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг оқибатлари, жиноятлар содир этилишига имкон берган шарт-шароит ва омиллар хусусида гапириб, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида биргаликдаги профилактик ишларни янада кучайтириш юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар берди. Сектор раҳбари аҳолининг сарсон-саргардон бўлишининг олдини олиш учун туман даражасида ечиладиган муаммоларни шу ернинг ўзида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда ҳал этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Ундан ташқари, учрашувда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” билан ишлаш, “Ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириб, уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёш билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш сингари муҳим вазифаларни бажаришдаги аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шундан сўнг, мутасаддилар билан биргаликда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар асосан, оқова сув, кўчаларни асфальт қилиш, шағал ётқизиш ва электр таъминоти, ишга жойлашиш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, суюлтирилган газ ҳамда кредит маблағи ажратилиши каби масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

Жумладан, шу овулда яшовчи Сапарбой Аллаяров “Манғит-Гурлан” асфальт йўлининг Хитой овулига қайрилиш жойига светофор ўрнатиш, Сара Алланазарова неварасига моддий ёрдам бериш, Жасурбек Сидабуллаев 14-сонли мактабга спорт зали қуриш, Нодирбек Норимбатов “Манғит-Гурлан” асфальт йўлининг Хўжа овул аҳоли пунктига ўтиш жойига пиёдалар йўлакчаси қуриш кабилар бўйича амалий ёрдам сўрадилар.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси тегишли мутасаддилар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилди.

Учрашувда ҳудуддаги бандлик масалалари, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш масъулларга топширилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026