ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Амударё тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 17 январдаги буйруғига мувофиқ тасдиқланган махсус-тактик ўқув машқи режасининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги “Ғайратжон-Алтинай” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бинода “Объектда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва объект раҳбариятининг ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад – фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасини таъминлашга қаратилган вазифаларни ўз вақтида, кечиктирмасдан амалга ошириш, қутқарув-қўриқлаш ҳаракатларини бехато олиб бориш, зарур ҳолатларда фуқаро эвакуациясини ташкил этиш, жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича соҳа масъуллари батафсил маълумот ва тушунчалар беришдан иборатдир.
Тадбирда объект раҳбарияти, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари икки қисмдан иборат махсус тактик ўқув машқларида иштирок этишди. Семинарнинг назарий қисмини туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими капитан Бекзод Тажибаев олиб борди ҳамда объект фуқаро муҳофазасининг асосий вазифалари ва функцияси, тузилма фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тартиби тўғрисида тушунчалар берди.
Семинарнинг амалий қисмида “Объект фуқаро муҳофазаси” шахсий таркибининг ҳолати ҳамда объект ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар инобатга олиниб, махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди. Ушбу тадбирга обектда тузилган “Фуқаро муҳофазаси” тузилмасидан 7 нафар ходим жалб қилинди.
Бўлиб ўтган кўргазмали ўқув амалий семинари орқали намойиш этилган махсус тактик-ўқув машқига 22 нафар фуқаро ва 3 та махсус техника қатнашди.
Кўргазмали ўқув амалий семинарининг назарий ва амалий қисмлари орқали иштирокчилар Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасини таъминлаш, объект фуқаро муҳофазаси бўйича масъулнинг асосий вазифалари, бу вазифаларни амалга ошириш жаарёнида қандай молиявий манбалардан фойдаланишлари, шунингдек, кўрсатиб берилган кўргазмали махсус тактик-ўқув машғулотлари орқали фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишларини олиб бориш ҳамда мазкур жараёнда иштирок этадиган техника воситаларидан унумли фойдаланиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶