Қишлоқдаги замонавий шифо маскани
Тиббиёт соҳасининг бирламчи бўғини — қишлоқ врачлик пунктлари бугун аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ишончли қўрғонига айланган. Эндиликда энг зарур диагностика воситалари билан жиҳозланган, малакали шифокорлар меҳнат қилаётган бу муассасаларда олиб борилаётган даволашпрофилактика ишлари сифат жиҳатидан юқори даражага кўтарилмокда.
Буни Дўрман овулидаги Йўлдош Ўрозбоев номли қишлоқ врачлик пункти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Туман марказидан анча олисда жойлашган мазкур қишлоқ врачлик пункти туманимиздаги энг намунали тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда 10107 нафар аҳолига хизмат кўрсатаётган мазкур қишлоқ врачлик пунктида 35 нафар ходим, шу жумладан 7 нафар олий ва 20 нафар ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари меҳнат қилади. "Саломатлик-1” ва "Саломатлик-2” дастури асосида замонавий тиббий жиҳоз ва аппаратлар билан таъминланган муассасадаги яратилган шарт-шароитлар аҳолига манзур бўлмоқда.
М.ШОМУРОДОВ олган суратлар.


▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶