12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:55
Маданият 👁 344

15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни

15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни

МИЛЛИЙ МАДАНИЯТИМИЗ ВА САНЪАТИМИЗНИ ЯНАДА БОЙИТИБ, ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

Инсоният ҳаётида алоҳида ўрин тутиб келаётган маданият ва санъатнинг миллат тараққиёти, ривожи йўлидаги ҳиссаси беқиёс. Азал-азалдан санъат ва маданият бутун халқ, қолаверса, ёш авлод қалбида миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда ўзига хос таъсир кучига эга бўлиб келган.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда сўнгги йилларда мазкур соҳани ривожланишнинг янги босқичига кўтариш юзасидан ҳукуматимиз томонидан туб ўзгаришлар, ислоҳотлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигидаги маданият ва санъатга бўлган улкан эътибор, соҳадаги ижобий бурилишлардан руҳланган туман Маданият бўлими ва ҳудудлардаги Марказларда фаолият юритаётган ходимлар маданий байрам тадбирларининг чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини  таъминлаб, хизмат кўрсатиб келмоқда.

Соҳа ходимлари аҳолининг миллий  маданиятини  ривожлантириш,  кенг жамоатчилик  орасида  миллий  қадриятларимизни тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимиз, урф-одатларимизни, тарихий-маданий  меросимизни  юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Шу қатори ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, китобхонларга  намунали  кутубхона  хизмати  кўрсатиш,  тарбиявий  аҳамиятга эга ишларни ташкил этиш, маданиятимизни  дунёга  танитиш  мақсадида  кўпгина ижобий  ишларни  амалга  оширишмоқда.

Амударё туман Маданият бўлимига қарашли 7 та маданият  маркази, 3 та ашула ва рақс,  фольклор, цирк санъати йўналишидаги халқ жамоалари мавжуд. Ундан ташқари, 2 та Болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1 та махсус кўзи ожизлар кутубхонаси, Манғит маданият ва истироҳат боғи ҳам туманимиз аҳлининг маданий-маънавий камолотига ҳисса қўшиб келмоқда. Айни пайтда “Қўшаев Раим” хусусий корхонасига қарашли истироҳат  боғида мавжуд  аттракционлар қаторига янги замонавий  ўйин  қурилмалари  имтиёз  бўйича келтирилиб, 6 та  янги аттракцион  ишга туширилди. Шунингдек, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 11 та йўналиш бўйича 258 нафар болалар, 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 9 та йўналиш бўйича 267 нафар болалар таҳсил олиб, мусиқа ва санъат сирларини ўрганишмоқда.

Маданият марказларида 20 дан ортиқ ҳаваскорлик тўгараги фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 250 нафардан зиёд ўқувчилар бор. Ёш авлодни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қўшимча ташкил қилинган мақом, назм ва наср, цирк, овоз ёзиш, рақс, бичиш-тикиш, бадиий ўқиш, бахшичилик, эстрада, масхарабоз санъати каби 20 га яқин тўгаракларда ҳам 250 нафардан зиёд ёшлар санъат сирларини ўрганишмоқда.    

Туманимизда тинчлик ва мустақиллик учун қурбон бўлган қаҳрамонларни ёд этиш мақсадида “Хотира ва Қадрлаш майдони”, маънавият даргоҳи,  жонли тарихимиз кўзгуси бўлган музей  ташкил қилингани соҳа ходимлари фаолиятидаги самарадорликни янада оширишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Эндиликда музей фаолиятини кенгайтириш, ривожлантиришга, аҳоли эътиборини жалб этишга имкон борича ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга музейдаги тарихий ёдгорликлар, маънавий-маърифий хазиналарни  келажак авлодга етказиш учун кўз  қорачиғидек асраймиз, улардан оқилона фойдаланган ҳолда, йиллар давомида имкон қадар бойитиб борамиз.

Биз Маданият бўлими меҳнат жамоаси миллий маданиятимиз ва санъатимизни янада бойитиб, ёш авлод онгига сингдиришга, байрам ва бошқа муҳим саналарда халққа хизмат қилиб, кўтаринкилик бағишлашга, юксак натижалар, юқори кўрсаткичларга эришишга ҳаракат қиламиз.

 Шуҳрат Юсупов, туман Маданият бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026