21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:47
Жамият 👁 289

ТУМАН МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ МАСЪУЛЛАРИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР УЧУН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАН МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ МАСЪУЛЛАРИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР УЧУН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – бу миллати, тили ва касбидан қатъий назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар қилиб тарбиялашга йўналтирилган фаолиятдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган умумий таълим мактабларида ёшларни чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ёшларни Ватан ҳимояси учун муносиб хизмат қилишга руҳан ва жисмонан тайёрлашга йўналтирилган, шунингдек, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш учун жисмонан бақувват, маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизматнинг аҳамияти, Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида улар батафсил хабардор қилиб борилади.

28 март куни Амударё туманидаги 16-сонли мактабда ушбу муассаса ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Акмал Саидов ва туман Мудофаа ишлари бўлими масъуллари ҳамкорлигида ҳарбий ватанпарварлик тарбиясига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Манғит шаҳрида фаолият юритаётган мактабларнинг 9- ва 11-синфлари битирувчилари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов, ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи Роман Рўзметовлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга кенг турда тушунчалар берди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда ўсмирларни ҳарбий – ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлаш заҳирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда қабул қилинган Президент қарорига кўра Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, давлат хавфсизлик хизмати, миллий гвардия таркибида “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ташкил этилди. Ушбу лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синфини аъло баҳоларга тамомлаган, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда саралаш танловидан муваффақиятли ўтган ўсмир ўғил болалар қабул қилинади. “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларида ўқиш давомийлиги икки йил эканлиги, битирувчиларга мазкур соҳаларда ишлаш ё ўқишни давом эттириш учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ҳарбий хизмат – ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир. Юртимизда ҳарбий хизматга боришни, олий ҳарбий билим юртларида таҳсил олиб, етук ҳарбий мутахассис бўлиб, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишни, юртимиз тинчлик-осойишталигига ҳисса қўшишни орзу қиладиган йигитлар кўпчиликни ташкил этади.

Мактабда ўтказилган тадбирда ўқувчиларга юртимиздаги мавжуд ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш шартлари кенг тушунтирилди.

Тадбир сўнгида ёшларни чақириққа қадар бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчиси Акмал Саидов сўзга чиқиб, ўз фаолиятида ўқувчи-ёшларни билимли, кучли, юрт корига ярайдиган ватанпарвар қилиб вояга етказиш мақсадида амалга ошираётган ишлари, эришаётган ютуқлари ҳақида маълумот берди. Учрашув ташкилотчилари ўқувчиларни “Темурбеклар мактаби”да, ҳарбий олий таълим муассасаларида ўқишга, иқтидорли ҳарбий мутахассислар бўлиб етишиб, ватанимиз равнақига, осойишталигига муносиб ҳисса қўшишга чақирди.

Тадбир ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026