16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 13:17
Жамият 👁 2,706

Дийдор қувончи

Дийдор қувончи

52-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 1994 йилда битирган собиқ ўқувчилари 2014 йил 13 август куни жонажон мактаби бағрида тўпланишиб, ўзларига 11 йил давомида таълим-тарбия берган устозлари билан учрашдилар. Собиқ ўқувчилар орадан йигирма йил ўтиб мактабга, жонажон синфхоналарига ўзгача бир кайфиятда, ички ҳаяжон билан бирин-кетин кириб келишди. Синфлари озода, парталари янги, бугунги кун талаби даражасидаги компьютерлар ва техник воситаларга эга синф ҳаёти ва бугунги таълим жараёнини акс эттирган деворий газеталар, стендлар, баннерларга бой шароитни кўриб собиқ ўқувчиларнинг ҳаваслари келиб кетди.

Учрашув мактаб биносида эрталабки соат 9 да бошланди. Тадбирда собиқ битирувчилар билан биргаликда меҳнатфахрийлари, мактаб педагогика жамоаси, маҳалла фаоллари иштирок қилдилар. Тадбирни собиқ ўқувчи, ҳозирда шу мактабнинг директори лавозимида ишлаётган Қодирберган Ешчанов очиқ деб эълон қилди. Собиқ ўқувчиларни ўзларининг синф раҳбарлари, меҳнат фахрийси, тарих фани ўқитувчиси Холбой ака Аҳмедов ва ҳозирги кунда мазкур мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаётган Баҳром Ражабов, биринчи ўқитувчиси марҳум (охиратлари обод бўлсин) Иброҳим ака Матюсуповнинг рафиқаси Сопоргул опа ва Гулнора опа Артиқованинг қизи Райҳонлар дийдор онлари билан қутладилар. Учрашувга ҳаётдан бевақт кўз юмиб кетган собиқ синфдошлари Мухторжон ва Ҳусанжонлар (охиратлари обод бўлсин)нинг ота-оналаридан Турсунбой ака Абдуллаев, Гулора опалар ҳам ташриф буюрдилар.

Собиқ синфдошларнинг йигирма йиллик айрилиқдан сўнгги дийдорлашуви, вақтнинг тезкор ва учқурлиги, ҳар ким ҳар тарафга ҳаёт тақозоси билан тарқалиб кетишларига қарамай, ҳаммалари бир-бирлари билан дўстлик, ўртоқлик ришталарини узмасдан сақлашнинг ўзи улар учун бир бахт эканлиги кўриниб турар эди.

Мактаб ҳаёти билан танишувдан ва дўстона дийдорлашувдан сўнг, туман марказидаги "Осиё” тўйхонасида собиқ ўқувчилар-у устозлар ёқимли куй-қўшиқлар оғушида анча пайт суҳбатлашиб ўтирдилар, мактаб ва ёшлик дамларини эслашиб, эсда қолган воқеаларни яна бир бор ёдга олдилар. Бугунги дориломон замон ва инсонга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар тўғрисида ширин суҳбатлар қурилди. Турсунбой ака ва Холбой акалар ўзлари ижод қилган шеърларини кеча қатнашчиларига ўқиб бердилар.

Гулмирза БОБОЖОНОВ,

52-сонли мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026