Мустақил юрт фарзандиман
Эркин ва обод юртда, тинч ва хотиржам ҳаёт кечириш, гўзал ва бетакрор ўлканинг беғубор бағрида бахтли яшаш инсон кўнглини тўлдириб, ижодга завқини ошириб, халқнинг обод турмушини, юртнинг гўзал жамолини ғурур ва ифтихор билан қаламга олишга ундайди.
Юртимиз мустақилликка эришганига 23 йил тўлди.
Бу кунларга эришиш йўлида халқимиз қанчадан-қанча қийинчиликларни, машаққат-у уқубатларни бошидан ўтказди.
Мана бугун ана шу қийинчиликлар ортда қолиб, мамлакат ободонлашиб, халқ турмуши кундан-кун яхшиланиб бормоқда.
Оилалари мустаҳкам, фарзандлари соғлом, ёшлари билимдон, илмга чанқоқ. Ҳар ишда илғор бундай юрт эртаси албатта буюк бўлади.
Юртимиз кўркига-кўрк, ҳуснига-ҳусн қўшиб кўчаларни безаб, савлат тўкиб турган янги замонавий турар жойлар, баланд-баланд бинолар, янги қулайликларга эга ўқув жойлари кишини қувонтириб, бағри дилини яйратади. Кенг ва равон йўлларни, кўчаларни тўлдириб ҳаракатланаётган машиналар халқимиз турмуши ҳавас қилгудек эканидан дарак беради.
Юрти обод, турмуши фаровон халқ учун бундан ортиқ бахт, бундан ортиқ бойлик бўлмаса керак.
Мен ана шундай Ватанда дунёга келганимдан фахрланаман.
Юлдуз Юсупова,
Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶