24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:08
Жамият 👁 389

СУД МАЖЛИСИДА МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИШГА ДОИР ИШ КЎРИЛДИ

СУД МАЖЛИСИДА МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИШГА ДОИР ИШ КЎРИЛДИ

Қонунга кўра, суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган, ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади. Маъмурий назорат остидаги шахсларга нисбатан суд қарори асосида муайян маъмурий чекловлар қўлланилади.

Яқинда Амударё тумани Ички ишлар бўлими биносида суд мажлиси ўтказилди. Унда “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабидан келиб чиқиб, туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасида ҳисобда турган 4 нафар муқаддам судланган фуқароларга нисбатан маъмурий назорат тўғрисидаги тақдимномаларига асосан иш материаллари кўриб чиқилди.

Суд мажлисида Жиноий ишлар бўйича туман суди масъуллари, туман Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Орифжон Қосимов, профилактика инспекторлари ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар иштирок этдилар.

Маъмурий назорат ўрнатишдан мақсад, туманимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва қайта ҳуқуқбузарликлар содир этилишини камайтириш, назоратдаги шахслар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказиб, улар томонидан такроран жиноят содир қилинишининг олдини олиш ҳисобланади.

Маъмурий назорат бу суд томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга қўлланиладиган чекловлардан иборат тарбиявий таъсир чорасидир. Маъмурий чекловлар суд томонидан ички ишлар органининг тақдимномасига ёки назорат остидаги шахснинг ёхуд унинг вакилининг аризасига, шунингдек меҳнат жамоасининг, жамоат бирлашмасининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг илтимосномасига биноан назорат остидаги шахснинг турмуш тарзи ва хулқ-атвори ҳақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда қисман бекор қилинади.

Суд мажлисида маъмурий назорат ўрнатишнинг шу каби тартиблари, белгиланадиган чекловлар таништириб ўтилди. Шунингдек, маъмурий назорат ўрнатилган 4 нафар шахсга яшаш жойидан ташқарида бўлиш, муайян жойларда бўлиш, суд белгилаган ҳудуддан ички ишлар органининг рухсатисиз чиқиш, алкоголли ичимликлар ичиш таъқиқланиши, рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига келиши кераклиги, назорат қоидалари бузилган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.

Бундан ташқари суд давомида 7 нафар шахсга ҳуқуқбузарлик содир қилгани учун жарима жазоси тайинланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Туманимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда тегишли давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими ҳуқубузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар масалалари бўйича инпектор-психологлари томонидан ўқув муассасалари ва кўнгилочар жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби чора-тадбирлар туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиб, камайишини таъминламоқда.

Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

О.Қосимов, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026