14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:39
Сиёсат 👁 2,366

БАХТЛИ КУНЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН КЕЛМАГАН

БАХТЛИ КУНЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН КЕЛМАГАН

Мустақиллик… сен булутларни ёриб чиққан қуёшсан, қанча-қанча бобокалонларимизнинг кўнглидаги асрий армон, асрий орзусан!

Ҳақиқатан, мустақиллик бизнинг қадр-қимматимизни, миллийлигимизни ва мухтасар қилиб айтганда, ўзлигимизни қайтариб берган улуғ неъматдир.

Мустақиллик тўғрисида сўз кетганида: мустақиллик бизга нима берди? кеча ким эдиг-у бугун ким бўлдик? каби саволлар хаёлимизни чулғаб олади. Бешак, мустақиллик бизга эркин нафас ва янги фаровон ҳаёт ато етди. Яқин ўтмишга назар соладиган бўлсак, бизнинг халқимиз таҳқирланган, инсоний шаъни ва қадр-қиммати топталган, Республикамиз аграр ва қолоқ ҳудуд эди. Бугун эса ҳар томонлама ривожланган, ҳар бир соҳа тараққий топган, баркамол фарзандлари иқтидорлари билан дунёни лол қолдираётган, юксак маънавиятли, ҳур миллатга айландик. Истиқлолга эришишимиз натижаси ўлароқ, асрлар силсиласида ўз маҳобатини йўқотмай келаётган муқаддас қадамжоларимиз, масжид-у мадрасаларимиз қайта бўй тиклади. Юртимизга келаётган сайёҳларнинг сони кундан-кунга ортиб бораётганлиги бунинг ёрқин мисолидир.

Бугун Ўзбекистонимиз мустақиллиги йигирма уч ёшда. Мана шу қисқа фурсат ичида она халқимизнинг моддий ва маънавий аҳволи тубдан ўзгариб кетди. Юртимиз жамоли таниб бўлмас даражада чирой очиб, бугун дунё аҳли ҳавас қилгулик даражада юксалиб бормоқда. Албатта, бу ўзгаришлар, бу юксалишлар замирида истиқлол берган улкан имкониятлар ётади.

Айниқса биз ёшларга қаратилаётган эътиборни кўриб, қалбларимиз фахру-ифтихорга тўлади. Чунки истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўқув масканларимиздаги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ёруғ ва шинам хоналаримиз, барча талабларга жавоб берадиган қанчадан-қанча ўқув лаборатория хоналари ва спорт заллари, биз ёшларнинг илм олишга қанчалик ғамхўрликлар қилинаётганини кўрсатиб турибди.

Президентимиз И.А.Каримовнинг Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги табригини тинглаб, тўғрисини айтсам, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Давлатимиз раҳбари биз ёшларга шундай бир ишонч билан, шундай бир ғурур билан мурожаат қилаяптиларки, менинг ҳам кўнглимда мана шундай озод элнинг фарзанди эканлигимдан фахрланиш, ифтихор туйғулари жўш урди.

Президентимизнинг:

-Азиз болаларим!

Менинг фарзандларим бўлмиш бутун Ўзбекистон ёшларига қалбимда, юрагимда бўлган фикрни айтмоқчиман: ҳар қачон сизлар билан учрашганда, сизларнинг ёниб турган кўзларингизни, навқирон қадди-қоматингизни, сизлар эришаётган ютуқларни кузатганда, кўпчилик қатори мен ҳам ўзимда xуддики қанот пайдо бўлгандек ҳис қиламан.

Сизлар қаерда, қайси соҳада бўлмасин-билим олиш, илму-ҳунар чўққиларини эгаллаш, энг замонавий касб-ҳунарларни ўзлаштириш, бизнес соҳасини ривожлантиришда, спорт майдонларида Ўзбекистоннинг шуҳратини тараннум етишда барчага намуна бўлаётганингиз, сўзсиз ҳаммамизни қувонтиради, - дея ишонч билдиргани ҳурмат ва эҳтиром билан, ишонч ва самимият билан алқаганликларини кўриб қалбим ёришиб кетди. Мана шундай ўйлар мендан бошқа яна неча-неча ўзбекистонлик ёшларнинг кўнглидан ўтган бўлса ажаб емас. Собиқ иттифоқ ҳукмрон бўлган ўша йилларда, ҳали она сути оғзидан кетмаган гўдакларнинг қаҳратон қишда совуқ қорларни кечиб пахта терганликларини, уларнинг айни ўқиб илм оладиган паллалари мана шундай қора меҳнатда, пайкалларда кечганини ўйласам,бугунги кунимизнинг қадрини теранроқ англагандай бўламан. Ҳар қадамимда, ҳар нафасимда. Ва шу баробарида фарзандлик бурчимни, бундай дориломон кунлар ўз-ўзидан келмаганини ҳам. Бизга ана шундай улуғ бахтни ато этган энг улуғ, энг азиз байрамимиз муборак бўлсин, азизлар!

Азиза МАДРАҲИМОВА,

Манғит шаҳридаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026