24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:08
Жамият 👁 367

БАЙНАЛМИЛАЛ ЖАНГЧИЛАР ВА ТАЪЛИМ ФАХРИЙСИ ТАҚДИРЛАНДИ

БАЙНАЛМИЛАЛ ЖАНГЧИЛАР ВА ТАЪЛИМ ФАХРИЙСИ ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда собиқ байналмилал жангчиларни бирлаштириш, соғлиғини тиклаш, уларни тиббий реабилитация қилиш мақсадида “Ветеран” жангчи – фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Бирлашма томонидан афғон урушида ҳалок бўлганлар номи Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар қатори “Хотир китоби”га киритилаяпти, оилаларига ижтимоий ёрдамлар берилаяпти.

Бизнинг юртимиздаги бўлгани каби бошқа республикаларда ҳам байналмилал жангчиларни қўллаб-қувватлайдиган жамоат ташкилотлари мавжуд.

Шу йилнинг 3 январида Белоруссияда фаолият юритаётган Полоцский байналмилал-жангчи фахрийлар жамоат ташкилоти ўзининг байналмилал бурчини сидқидилдан адо этган, фахрий жангчиларни қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшаётган туманимизнинг уч нафар собиқ афғон уруши қатнашчиларини иккинчи даражали “Хизматлари учун” медали билан тақдирлаган эди.

Шу йилнинг 8 февраль куни медаллар ўз эгаларига – Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласида яшовчи Абдуғаний Муханов, Бўстон маҳалласида яшовчи Шавкат Саитбоев ва 31-сонли мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ойбек Шомуродовларга тантанали равишда топширилди.

Медалларни Ўзбекистон “Ветеран” жангчи – фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимининг Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов бир гуруҳ собиқ афғончи жангчилар ҳамроҳлигида тақдирланганларнинг хонадонларига олиб бориб, тантанали равишда топширди.

15 февраль – совет армияси афғон тупроғидан олиб чиқилган кун арафасидаги бу хушхабар байналмилал жангчиларга улкан қувонч бахш этди.

Белоруссияда фаолият юритаётган шу ташкилот мамлакатимизнинг уч нафар ўқитувчиларини ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялашдаги иштироки учун Фахрий ёрлиқ ва Александр Невский медали билан ҳам тақдирлаган. Улар орасида узоқ йиллар 30-сонли мактабда ёшларга таълим-тарбия берган, шу мактабга раҳбарлик қилган, таълим фахрийси Валентина Петровна Кузнецова ҳам бор.

Онахонга медални топшириш маросими унинг оиласидагиларга ҳам, байналмилал жангчиларга ҳам улкан хурсандчилик бахш этди.

1979 йилдан 1989 йилгача афғон заминида мавжуд тузумга қарши чиққан мухолифатнинг қуролланган тузилмаларига қарши кечган жангларда собиқ иттифоқ таркибидаги республикаларда ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган йигитлар ҳам сафарбар этилган эди.

Ҳудудда совет қўшинларининг чекланган контингенти томонидан қўллаб-қувватланган Афғонистон ҳукумати билан дунёнинг бир қатор етакчи давлатларининг молиявий кўмагидан фойдаланган афғон мужоҳидларининг кўп сонли тузилмалари ўртасида 10 йилдан ортиқ давом этган урушда собиқ иттифоқ республикаларининг ўн минглаб забардаст ўғлонлари ҳалок бўлди, омон қайтганларининг ҳам айримлари урушда олган жароҳатлари туфайли эрта оламдан ўтди.

Биз билан ҳамнафас яшаётган собиқ афғончи жангчилар билан ҳамсуҳбат бўлсангиз – уруш асоратлари уларнинг ҳам соғлом, бардам ва тетик бўлиб яшашига салбий таъсир қилаётганини айтишади. Бироқ улар давр тақозосига кўра, бурчларини адо этганларидан афсусланмайди.

Вақтлар ўтаверар, эл-юрт учун қилинган хизматлар эса ҳеч қачон ўз қадрини йўқотмайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026