21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:59
Фан ва таълим 👁 460

АМУДАРЁДА ҲАМ МАКТАБЛАРНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕПУЛ ТУШЛИК БЕРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

АМУДАРЁДА ҲАМ МАКТАБЛАРНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА БЕПУЛ ТУШЛИК БЕРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилиши, бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилишини маълум қилган эди.  Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига кўра ҳам 2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш кўзда тутилган.

Юртимиз бўйлаб барча мактабларда анъанавий тарздаги таълим бошланган 7 февраль кунидан Амударё туманида бошланғич синф ўқувчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бошлаб юборилди.

7 февраль куни Амударё тумани ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов ва бошқа масъуллар тумандаги 82-, 40-, 55-сонли мактабларда бўлиб, бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик тарқатиш жараёни билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, туман Халқ таълими бўлимига қарашли 85 та умумтаълим мактабларида жами 13 минг 707 нафар бошланғич синф ўқувчилари таълим олишади. Улардан 1-синф ўқувчилар 3299 нафар, 2-синф ўқувчилари 3621 нафар, 3-синф ўқувчилари 3549 нафар, 4-синф ўқувчилари эса 3238 нафарни ташкил қилади.

Тумандаги барча умумтаълим мактабларидаги бошланғич синф ўқувчиларига қадоқланган тайёр маҳсулотлар кейтеринг ташкилоти, яъни “AZUR KOMPAKT SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан эрталаб  соат 9:00га қадар етказиб берилади.

Мактаб директори кейтеринг ташкилоти ходимидан тайёр маҳсулотларни тегишли тартиб бўйича расмийлаштириб, қабул қилиб олади. Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари бошланғич синф ўқувчиларнинг кунлик давоматини олади ва аниқ рақамларни тайёрлаб, kundalik.com сайтига киритади. Рўйхат махсус журналга ҳам туширилади.

Олинган давомат бўйича мактаб директори синф раҳбарларига тайёр маҳсулотларини тарқатади. Синф раҳбарлари тайёр таом маҳсулотларини идишларда синф хоналарига олиб боради. Тайёр маҳсулотлар рўйхат бўйича ўқувчиларга тарқатилади ва санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативларига мувофиқ ўқувчиларига 3-дарсдан сўнг катта танафус вақтида тарқатилади. Синф раҳбари ўқувчиларнинг овқатланишини назорат қилади ва мактаб директорига ҳисобот беради. 

Мактаб директори томонидан ҳам туман Халқ таълими бўлими тегишли мутасадди ходимларига кунлик маълумотларни бериб борилади.

Халқ таълими бўлими раҳбари кунлик маълумотларни тасдиқланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Соғлом овқатлантириш ва тиббий хизматни мувофиқлаштириш” бўлимига ҳисобот  бериб боради. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги эса кунлик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Соғлом овқатлантириш ва тиббий хизматни мувофиқлаштириш” бўлимига кундалик ҳисобот  бериб боради.

Ундан ташқари, олис ҳудудлардаги мактаблар ва филиалларга бир ҳафталик тайёр маҳсулотлар кейтеринг ташкилоти томонидан етказилади. Шу ўринда айтиш жоизки, якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар уйда таълим олаётгани сабабли тайёр маҳсулот билан таъминланмайди.

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик тарқатилиши уларнинг соғлом бўлиб вояга етиши ва дарсларни яхши ўзлаштиришларига хизмат қилиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Зафар Абдуллаев, туман ХТБ маънавий-ахлоқий тарбия ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъба мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026