22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:49
Фан ва таълим 👁 255

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мактаб таълимини ривожлантириш масаласида Халқ таълими бўлими жамоаси билан йиғилиш ўтказди

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мактаб таълимини ривожлантириш масаласида Халқ таълими бўлими жамоаси билан йиғилиш ўтказди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Мазкур йиғилишда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев 1 февраль куни туман Халқ таълими бўлими жамоаси билан учрашиб, Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, жумладан, мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, янги ва қўшимча бинолар қуриш, “маҳорат мактаби”га эга ўқитувчларни рағбатлантириш, “Мобиль методик гуруҳлар” ташкил этилиши каби масалалар бўйича мутасаддилар билан суҳбатлашди.

Бундан ташқари йиғилиш давомида туман ҳокими давлат томонидан ажратиладиган маблағдан ташқари маҳаллий бюджет тушумларининг ҳам бир қисми мактабларга йўналтирилишини, энг муҳими, янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилиши ва фойдаланишга топширилиши, шунингдек, 2022 йил мобайнида таълим соҳаси учун маҳаллий бюджет маблағларидан 21,8 млрд. сўм миқдорда маблағ ажратилишини таъкидлади.

Йиғилишда мактаблар фаолиятини янада яхшилаш фақат туман Халқ таълими бўлимининг эмас, балки барча идора-ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Туман Ҳалқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов мактаблар аҳволини яхшилаш бўйича 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди. Унга кўра, туманимиздаги 18-, 36-, 56-сонли мактаблар биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

 Бундан ташқари, Намуна маҳалласи ҳудудида жойлашган 78-сонли бошланғич таълим мактабини 9 йиллик мактабга айлантириш ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан қуввати 60 ўринли янги бино қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, йиғилишда Туман халқ таълими бўлими томонидан мактабларнинг бошланғич синфларида соғлом овқатлантиришни ташкил қилиш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш қўрсаткичларини ва педагог кадрларнинг малака тоифаларни ошириш бўйича 2022 йилда кўплаб тизимли ва самарали ишлар олиб борилиши қайд этиб ўтилди.

Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган ҳар бир вазифа ижроси бўйича туман хокими томонидан кўрсатмалар берилиб, доимий равишда назоратга олиниши таъкидланди. Бундан буёғига мактаб таълим тизимидаги ҳар қандай масала кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши маълум қилинди.

Президентимизнинг “Тақдиримиз муаллимлар қўлида” деб айтган сўзлари – айни ҳақиқат. Ватанимизнинг тараққиёти, фаровонлиги ва иқтисодиётининг гуллаб яшнашида эртанги кун эгалари бўлган ёш авлодни тарбия қилаётган ўқитувчиларнинг хизматлари катта аҳамиятга эга. Шундай экан, мактабларда таълими сифати ва самарадорлигини ошириш доимий равишда жамоатчиликнинг назоратида ва диққат марказида бўлиши лозим.

Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026