ТАДБИРКОРЛАРГА ТЎСИҚ БЎЛАЁТГАН МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Амударё туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан ўтган 2021 йилда 246 та масала бўйича 244 та мурожаатлар рўйхатга олинди. Ҳудудларда 44 та сайёр қабуллар ташкил этилди.
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар натижасида ёш тадбиркорлардан жами 67 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларда қайд этилган муаммоли масалаларнинг 47 таси ижобий ҳал этилди, натижада ёш тадбиркорлар томонидан 4 та иш ўринлари яратилиши таъминланди. Тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва тадбиркор аёллар муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида улардан 69 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 49 таси ижобий ҳал этилди. Шу орқали тадбиркор аёллар томонидан 7 та янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашилди.
Мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69 тага камайган. Кредит олиш масаласидаги мурожаатлар сони 13 тага кўпайган. Банклар томонидан кўриб чиқилган жами 126 та мурожаатларнинг 93 таси ижобий ҳал этилиб, 33 тасига тушунтириш берилган.
Тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги тадбиркорларнинг жамоатчилик Кенгаши томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳар ойда таҳлил қилиниб, туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим қилиш учун 13 та таклифлар киритилди.
Қабулхона қошида 1100 рақамли “Ишонч телефони”, Телеграм интернет тармоғида “Тадбиркорлар қабулхонаси” канали, бундан ташқари қабулхонада “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатмоқда.
М.Ўразбоев, тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини
кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶