24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:25
Жамият 👁 305

ОТАБЕК – ТУМАНИМИЗ ЁШЛАРИНИНГ ФАХРИ ВА ИФТИХОРИ

ОТАБЕК – ТУМАНИМИЗ ЁШЛАРИНИНГ ФАХРИ ВА ИФТИХОРИ

Мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўлами бугун жуда кенг. Бундан фойдаланиб камолга етаётган, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти ва халқига фидойи, аждодларимиз бошлаб берган ишни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни асло енгиб бўлмайди. Ўз мақсадларига етишда дадил ва доим янгилик сари интилувчи ёшлар элимизнинг фахри ва ғуруридир.

Амударё туманида ҳам юксак чўққиларни забт этаётган,  ўз  устида тиним билмасдан ишлаётган, ўз оиласи ва Ватани олдидаги бурчини чин юракдан ҳис қилиб, таълим олаётган ёшлар бисёр. Ана шундай илғор фикрли, дунёқараши кенг, маънавиятли, мард ва жасур ўғлонлардан бири Отабек Раҳимбоевни юрт тараққиёти учун интилаётган ёшлардан, десак асло адашмаган бўламиз.

Отабек Раҳимбоев  Амударё туманининг Юқори қишлоқ маҳалласида, зиёли оилада туғилиб, вояга етди. Онаси Зулфия Ёдгорова география фани ўқитувчиси. Ҳам оилада, ҳам мактабдаги юксак маънавий муҳит остида катта бўлган Отабек ҳам  ота-онасининг соҳасини танлади.

2017 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг география ва табиий ресурслар факультети гидрометеорология таълим йўналиши талабаси бўлди. Талабалик давриданоқ устозлар эътирофига сазовор бўлиб, 50 дан ортиқ танлов, конференция ва  олимпиадалар  ғолибига айланди.

Изланувчан ва билимга чанқоқ Отабек 2020 йил 26 август куни  Президентимиз томонидан таъсис этилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди. Ушбу мукофотга сазовор бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Улар орасида Отабекнинг ҳам борлиги бизга ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Жорий йил 10 январь куни Отабек муҳандислик геологияси фанидан Бутунроссия талабалар ва магистрантлар ўртасида ўтказилган онлайн олимпиадада қатнашиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Юртимизда ёшларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Ёшлардан эса фақатгина яратилган имкониятлардан фойдаланиш талаб қилинади, холос.

Ҳозирги кунда Отабек Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Геология-қидирув ва кон металлургия факультети гидрогеология ва муҳандислик геологияси ва геофизикаси кафедраси 1-босқич магистранти. Илмий салоҳияти ва эришган ютуқлари туфайли  магистратурага имтиёзли равишда қабул қилинган.

У ҳозирда илмий раҳбари Мираббос Зокиров раҳбарлигида “Оролбўйи ҳудудларининг антропоген омиллар таъсири остида муҳандислик геологик шароитларнинг ўзгаришини ўрганиш” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Туманимизнинг интилувчан, билимга чанқоқ, изланувчан ўғлонига келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаб, бунданда баланд марраларни забт этишига умид қилиб қоламиз.

 

Ф.Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026