2021 йилда туман бўйича жами 4 минг 880 нафар фуқарога идентификация ID карталари расмийлаштириб берилди
Фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт тизими қоидаларига риоя этиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг масъулиятли бурчи ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакатимизда вақтинча бўлиб турган шахслар учун ҳам Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан рўйхатдан ўтишлари ҳамда мамлакатимизда вақтинчалик яшаб туриш қоидаларига қатъий амал қилишлари талаб этилади.
Бу борада Амударё туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш тартиби, чет эл фуқароларининг мамлакатимизда вақтинча бўлиб туриш тартибига риоя этишлари қатъий назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш тартибини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 28 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида 2021 йил давомида 14 минг 463 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, хорижга чиқиш беометрик паспортлари расмийлаштириб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID карталарини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларига асосан биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID карталарини олиш ва алмаштириш учун туман Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилган фуқароларга шу куннинг ўзида ID карта расмийлаштирилиб берилмоқда.
Жумладан 2021 йил давомида жами 4 минг 880 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб уларнинг барчасига ID карта расмийлаштириб берилди.
Бўлимга 2021 йил бошидан фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун 17 нафар шахслар мурожаат қилишган.
Шунингдек, 2021 йил бошидан 2 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган.
Туман ҳудудида ўтказилган “Паспорт-виза” тадбири давомида 2021 йил бошидан бери 344 нафар фуқаро паспорт тизими қоидаларини бузиб яшаб юрганлиги аниқланиб, бу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси 1-қисмига кўра, маъмурий баённомалар тўлдирилди ва давлат фойдасига жами 35 миллион 690 минг сўм миқдорида жарима ундирилди ва ушбу фуқароларнинг барчасига ID карта расмийлаштирилиб берилди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларидан 2021 йил бошидан бери туманимизга 1 минг 188 нафар шахслар келган. Шулардан 954 нафари Қозоғистон Республикаси, 61 нафари Россия Федерацияси, 2 нафари Қирғизистон Республикаси, ва 1 нафари Туркманистон Республикаси фуқароларидир. Шунингдек, Туркия, Германия ва Озарбойжоннинг 1 нафардан фуқаролари вақтинча яшаш учун рўйхатга олинган.
Амударё туманига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2021 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда бўлиш қоидалари риоя қилмасдан яшаб келганлиги ҳолатлари аниқланмади.
Бўлинма томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрь кунги буйруғи талаблари асосида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар муаллифига жавоб хатлари ўз вақтида бериб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасидан ҳамда Амударё туманидаги Халқ қабулхонасидан ўтган 2021 йил давомида туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига 6 та аризалар келиб тушган бўлиб, белгиланган тартибда ўз вақтида ўрганиб чиқилди ва мурожаат эгаларига жавоб хатлари юборилди.
Айни пайтда Амударё тумани ҳудудида Фуқаролиги бўлмаган шахслар 358 нафар, чет эл фуқаролари 215 нафарни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрь кунги 593-сонли ва 408-сонли Қарорларига асосан ушбу фуқароларнинг яшаш манзиллари белгиланган тартибда текширилиб, Ўзбекистон Республикасида яшаш қоидаларига амал қилишлари қатъий назоратга олинган. Шу боис, туман ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида яшаш қоидаларини бузиш ҳолатлари учрамаяпти.
Бўлинма томонидан Амударё тумани ҳудудида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз вақтида аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада ўтган 2021 йил давомида жами 71 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди ва барчасига ID карта берилди.
А.Умаров, Амударё тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, капитан.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶