16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:53
Жамият 👁 266

НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ АМУДАРЁ ТУМАН БЎЛИНМАСИ ГРАНТ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

НОГИРОНЛАР ЖАМИЯТИ АМУДАРЁ ТУМАН БЎЛИНМАСИ ГРАНТ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси томонидан имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятлари даражасида касб-ҳунар ўрганишлари, интилувчан, билимга чанқоқ, ногиронлиги бўлан ёшларнинг ўз билимларини ошириш, дунёқарашларини кенгайтиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларни тўсиқсиз амалга ошириш мақсадида Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилиниб келинаётган танловларда иштирок этиб, бир неча марта танлов ғолиби бўлганлиги туфайли бўлинма аъзоларининг касб-ҳунарли бўлишлари, айрим имконияти чекланган ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун шароит яратилди. Ёшлар касбга ўргатилиб, умумтаълим фанлари бўйича билимларини мустаҳкамладилар, компьютер технологиялари бўйича кўникмаларга эга бўлдилар.

Ўтган 2021 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Янги Ренессанс интирокчилари” грант танловида “Жисмоний имконияти чекланган ўсмирлар ва ёшларни интеллектуал меҳнат фаолиятига жалб қилиш” йўналиши бўйича ўз лойиҳаси билан иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси ғолибликни қўлга киритди.

Жорий йилнинг 21 январь санасида Амударё муҳандислик техникуми биносида бўлинма танловда қўлга киритган мазкур ютуқ бўйича тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси Диний ишлар бўйича Қўмитанинг Амударё туман бўйича мутахассиси Музаффар Шеримбетов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши раиси Сардор Исмоилов, Амударё муҳандислик техникуми директорининг ўринбосари Шуҳрат Матирзаевлар иштирок этишиб, Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси раиси Нилуфар Холбоевани мамлакат миқёсидаги нуфузли танловда муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижага эришгани ва ғолиб бўлганликлари билан табрикладилар.

Ўз навбатида бўлинма раиси Нилуфар Холбоева туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи имконияти чекланган иқтидорли ўсмирлар ва ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари учун уларни интеллектуал меҳнат фаолиятига жалб этиш борасида лойиҳада амалга ошириш кўзда тутилган вазифалар ҳамда лойиҳани бажаришдан кутилаётган натижалар ҳақида батафсил тўхталди.

Шунингдек, тақдимот маросимида сўзга чиққанлар лойиҳанинг имконияти чекланган ўсмирлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти хусусида сўз юритдилар.

Айтиш жоизки, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар киритиш, ваколатли давлат органлари билан биргаликда спорт, маърифий ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш йўли билан иштирок этиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси ходимлари ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдда фаол иштирок этишига кўмаклашиш орқали улар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга ҳисса қўшиб келмоқда.

 Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019