“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди
Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрнини топиши учун ғамхўрлик тобора кучайтирилмоқда. Чунки фаровон ҳаёт – мукаммал тарбиядан бошланади. Шу боисдан ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча шароитларни яратиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш доимо давлатимизнинг устувор мақсад-вазифаларидан бўлиб келмоқда.
Туманимизда ҳам бу борада кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 20 январида туманимиздаги 82-сонли мактаб фаоллар хонасида туманимиз ёшлари бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳам муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов ва тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари, фаол ва турли мурожаат, муаммолари бор 48 нафар ёшлар иштирок этдилар.
Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва ёшларни йиғилиш кун тартибидаги масала билан таништирди ва туманимизда ёшларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари, ўқиб, илм олиб мутахассислик ва касб-ҳунар эгаллашлари, юксак ахлоқий фазилатлар ва чуқур билим билан қуролланиб, юртимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилишлари учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнини топишга даъват этди, юрт корига ярайдиган, юртини, оиласини қадрлайдиган ёшлардан ота-онаси ҳам, Ватан ҳам рози бўлишини таъкидлади.
Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов сўзга чиқиб, илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрнига тўхталди ва ёшларни дунё тамаддудунига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий меросини чуқур ўрганиб, бугунги шиддаткор даврнинг муносиб вакиллари бўлиши лозимлигини айтди.
Шундан сўнг ёшларнинг таклифлари, муаммолари тингланди. Манғит шаҳрининг Ойбек маҳалласида истиқомат қилувчи Марҳабо Абдукаримова замонавий тикув машинаси олишда, Ирода Эрдошева ҳайдовчилар тайёрлаш курсида ўқишга субсидия сўраб, Отабек Қодиров ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда ёрдам сўраб, Гулзор маҳалласида яшовчи Нурбек Йўлдошев, Нодирбек Гулмирзаевлар чорвачилик йўналиши бўйича имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Учрашув йиғилишида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашув йиғилишида иштирок этган ёшлар ўзларига қаратилаётган эътибордан мамнун эканликларини баён этдилар.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶