Спортчиларимиз ютуқлари
1-сонли БЎСМ тренер-педагоглар жамоаси ва ёш спортчилари учун 2014 "Соғлом – бола йили” спортда жуда улкан ютуқларга бой йил бўлмоқда. Мактаб ёш спортчилари, мураббийлари кейинги 5-6 йил давомида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва туманимизда ўтказилган спортнинг стол тенниси, теннис, бокс, футбол, волейбол, енгил атлетика, баскетбол турлари бўйича доимо фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар.
Яқинда 10-12 август кунлари Навоий вилоятининг – Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси БЎСМда шуғулланувчи спортчилари ўртасида енгил атлетика бўйича мамлакат биринчилиги ўтказилди. Бу мусобақада бизнинг БЎСМда шуғулланувчи ёш спортчилар Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилдилар. – Терма жамоамиз асосан 28- ва 36-мактаб спортчиларидан иборат бўлди. Бўлиб ўтган спорт мусобақасига БЎСМ мураббийи Алламберган Айтбоев ёш енгил атлетикачи спортчиларни тайёрлаб яхши натижа кўрсатдилар. Жумладан, 100 м.га югуришда Сожида Бекманова 3-ўринни, 800 метрга югуришда Икром Ҳайитбоев 2-ўринларни эгаллади. Енгил атлетикачи спортчиларни тайёрлашда 28-мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Мақсуд Алланиёзовнинг ҳам ҳиссаси катта. БЎСМ ёш стол теннисчиларининг бу йилги қўлга киритган ютуқлари жуда катта. Мураббий Ҳамида Ражабованинг шогирди Муҳриддин Ражабов Қорақалпоғистон чемпиони, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Соғлом авлод” кубоги мусобақаси ғолиби бўлди. Қорақалпоғистон спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида Дилшодбек Ражабов ҳам Қорақалпоғистон чемпиони шарафига эришди. Бокс спорти бўйича спорт усталигига номзод Бобур Исмоилов яқинда Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақасида қатнашиб қайтди. Ҳозирги пайтда спортчиларимиз орасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб, спортнинг 8 тури бўйича БЎСМ биринчилиги ўтказилмоқда.
Ёш спортчиларимиз келгуси йил Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг финал босқичида муваффақиятли иштирок этиш ниятида қунт билан машқ қилмоқдалар.
Б.Ражабов,
1-БЎСМ директори ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶