СУДЛАР РАИСЛАРИ “САЙЁР ҚАБУЛ” ЎТКАЗДИ
Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан суд органлари фаолиятига бағишлаб ўтказилган йиғилишда, ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган фуқароларни суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини сайёр қабул тарзида тинглаш масаласи кўрилган эди.
Шу мақсадда, 2022 йил 15 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Султанмурад Давлетмуратов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Жасурбек Ўразбаев, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Қайрилла Атамуратов, Иқтисодий ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси Байрам Бекмуратов ҳамда мутасадди ташкилот масъуллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабуллар Амударё туманиниг Қиличбой, Дўрман, Холимбег овулларида ва Чордора маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулларда жами, 79 нафар фуқаро қатнашиб, ўзлариниг ариза-шикоятлари ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Қабуллар давомида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг тарзда тушинчалар берилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлиги, ҳуқуқий маданиятни ошириш учун, аввало, ҳар бир киши ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши лозимлиги таъкидланди.
Айниқса, бу борада судларнинг ўрни катта аҳамиятга эга эканлиги, суд органлари томонидан мунтазам равишда тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, Иқтисодий, Жиноий, Маъмурий ва Фуқаролик судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, судни “Адолат қўрғони”га айлантириш, халқ билан тўғридан-тўғри юзма-юз очиқ суҳбатлар кўламини янада кенгайтириш лозимлигига алоҳида урғу берилди.
Шу қаторда фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, бу борадаги ишлар мазкур йилда ҳам узлуксиз давом эттирилиши таъкидланди.
Сайёр қабуллар давомида фуқароларга “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида мурожаатларнинг шакллари ва турлари белгиланганлиги, унга мувофиқ, мурожаатлар оғзаки, ёзма, ёки электрон шаклда бўлиши тушунтирилди. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланиши, мурожаатларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди. Йиғилиш давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланибгина қолмасдан уларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар ҳам берилди.
Олис ва чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларга янада қулай имкониятлар яратиш, улар билан юзма-юз кўришиб муаммоларини ҳал қилишда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти каттадир.
Ф. Эшимбетова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶