36-СОНЛИ МАКТАБДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ МАҲОРАТ ДАРСИНИ ТАШКИЛ ЭТДИ
Айни пайтда мамлакатимиздаги барча таълим масканлари ўқувчи ва талабалари учун қишки таътил давом этмоқда. Таътил даврида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида эса онлайн олимпиадалар, тўгараклар ва бошқа машғулотлар ўтказилмоқда.
12 январь куни 36-сонли мактабда ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туманимиздаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари томонидан маҳорат дарси ташкил этилди. Дарс давомида мактаб директорининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари Баҳром Хўжамуродов ҳамда ҳарбий хизматчи Ҳамза Хўжаниёзов ўқувчи-ёшларга Ватанимизда Қуролли кучлар ташкил этилганига 30 йил тўлганлиги, мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳияти, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароит ва имтиёзлар, юрт учун жонини фидо қилган аждодларимиз жасорати ҳақида фахру-ифтихор билан сўзлаб бердилар. Машғулот давомида ҳарбий хизматчи Ҳ.Хўжаниёзов ҳарбий-техник жиҳозлар ҳақида кенг тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, ўқувчиларга жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва йиғишни амалда бажариб кўрсатди.
Маҳорат дарсида ўқувчи-ёшлар қалбида Ўзбекистон Республикаси Армияси ва Қуролли Кучларига ҳурмат, фахр ва ифтихор, ватанпарварлик, жасурлик ва мардлик, юртга муҳаббат туйғулари янада мустаҳкамланди.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг маънавий-маърифий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶