24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:39
Жамият 👁 124

ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ЎТГАН ЙИЛ ДАВОМИДА САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТДИ

ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ЎТГАН ЙИЛ ДАВОМИДА САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТДИ

Ўтган 2021 йилда Адлия вазирлиги тизимида замонавий бошқарув услублари амалиётга  жорий этилиши муносабати билан туман Адлия бўлими иш фаолиятида талабчанлик кучайтирилиб, ходимларнинг масъулияти янада ошди. Бунинг натижасида бўлим олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш, жумладан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, мониторинглар ўтказиш, туман даражасидаги идора ва ташкилотларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар ва давлат сиёсатини етказиш борасидаги ишларда самарадорлик ортди.

Бўлимга 2021 йил давомида жами 223 та ариза ва шикоят келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 160 тасини ариза, 60 тасини шикоят ташкил қилиб, келиб тушган мурожаатларнинг 214 таси ҳал қилинди. Шулардан қаноатлантирилган ариза ва шикоятлар 131 тани, ҳуқуқий тушунтириш берилганлари 82 тани ташкил қилди. Айрим мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилиб, айримлари кўрилмасдан қолдирилди.

Шунингдек, бевосита шахсий қабулларда жами 165 нафар фуқаро қабул қилинди, 34 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилди. Норма ижодкорлиги соҳасида эса турли соҳаларга оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 27 та таклиф берилди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 4 та ва туман ҳокимининг 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Бўлим томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, 93 нафар фуқаронинг манфаатида фуқаролик ва маъмурий судларга жами 91 та даъво ариза ва суд буйруғи тартибидаги аризалар киритилиб, 59 таси қаноатлантирилди. Киритилган даъво аризалар натижасида фуқароларнинг иш ҳақи ва устама пуллари, болалар нафақа пуллари ундириб берилди. Айрим фуқароларнинг мурожаатига кўра, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатини бартараф қилиш билан боғлиқ, фарзандига туғилиш гувоҳномаси олиш каби масалалари қонуний ҳал қилинди ва ушбу даъво аризалар натижасида фуқаролар фойдасига 840 млн.дан ортиқ миқдордаги иш ҳақи, етказилган моддий ва маънавий зарарлари ундириб берилди.

Бундан ташқари, 65 та идора ва ташкилотларда 21 та ўрганиш ва 47 та мониторинглар ўтказилди. Шундан, 8 та ўрганиш ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига, 6 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига, 2 таси юридик хизмат фаолиятига, 5 таси давлат бошқаруви самарадорлигини таҳлил қилиш соҳасига оид бўлди. Ўрганишларнинг 47 таси мурожаатлар асосида ўтказилди. Ушбу ўрганиш ва мониторинглар давомида 7830 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлари бўйича идора ва ташкилотларга жами 116 та тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, 12 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 73 нафар мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракатсизлиги ва 2 та ғайриқонуний ҳужжат ижроси тўхтатилди, яна 8 та ҳужжат бекор қилинди. Тақдимномалар асосида фуқаро ва ташкилотларнинг 282 млн. сўмдан зиёд пул маблағлари ундирилиб, қайтариб берилди.

Идора ва ташкилот раҳбарларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилишда йўл қўйган қонунбузилиш ҳолатлари сабабли бўлим томонидан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан йил давомида 12 та таклиф берилди. Бу бўйича тўғридан тўғри расмийлаштирилган баённомалар 8 тани ташкил қилиб, 4 нафар мансабдор шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан тегишли идораларга таклиф берилди. Натижада 12 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш юзасидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Айниқса, бу борада тумандаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик жуда самарали бўлди. Хусусан, ўтган йил давомида бўлим ходимлари томонидан ахборот воситаларида 263 та чиқишлар қилинди, оғзаки ҳуқуқий-тарғибот 522 тани, кўргазмали тарғибот 24 тани ташкил этди.

Амударё туман Адлия бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби келтирилган рақамларда самарали кўринса-да, аслида бўлим фаолиятига бўлган баҳони халқимиз беради. Зеро, ҳар бир эришган ютуқлармиз орқасида инсон ва жамият манфаатлари турганлигини чуқур англаймиз ва келажакда ҳам хизмат вазифамизни янада маъсулият билан давом қилдирамиз.

М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026