Ёшлар ва ижтимоий тармоқлар
Ҳозирги кунда инсон ҳаётини ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиш қийин бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, ХХI аср ахборот технологиялари асри. Албатта, инсон замон билан ҳамнафас ҳолда яшаши зарур. Дунё янгиликларидан хабар бўлиши, яратилаётган кашфиятлардан хабардор бўлиши керак албатта. Бу дегани инсон кун давомида ўз вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказиши керак дегани эмас.
Кўп кузатамизки, юртимизда ижтимой тармоқлар жуда фаол. Булар: Instagram, telegram, facebook, tik-tok, you tube ва бошқа ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлардир. Ҳозирда бу тармоқларда биз учун керакли маълумотларни, қизиқтирган саволларга жавобларни топа оламиз. Google ва бошқа қидирув тизимларидан ҳар хил маълумотлар, дарсликлар, олий ўқув юртларида учун мустақил иш, курс иши, реферат, ўқиш учун бадиий, илмий, саргузашт руҳидаги қизиқарли китобларни топа оламиз. Изланишларимиз албатта ўз самарасини кўрсатмасдан қолмайди, излаган нарсаларимизни топа оламиз. Бу ижтимоий тармоқларни яратган инсонларга қанча раҳматлар айтсак шунчалик кам деб ҳисоблайман.
Аммо ҳамма нарсани ижобий ва салбий томонлари бўлганидек ижтимоий тармоқларнинг ҳам салбий томонлари талайгина. Мисол учун ҳар хил бачкана клиплар, кинолар, олди-қочди видеоларни гувоҳи бўламиз. Бизни менталитетимизга, урф-одатларимизга тўғри келмайдиган видеолар, кинолар, клипларни кўриш ўзбек халқига ярашмайди.
Инсон ижтимоий тармоқлар орқали ўзига керакли озуқани олиши лозим. Ҳар хил бачкана нарсаларга вақтни кетказишдан нима фойда топиш мумкин.
“Вақт – олий ҳакам”, “Вақт ҳеч кимни кутмайди”, “Вақт – ғанимат” каби гапларни ҳаётда кўп эшитамиз. Лекин бу гапларга деярли амал қилмаймиз. Бу гаплар орқали ўзимиз учун керакли хулосалар чиқарсак бўлади.
Ижтимоий тармоқларни ёмонлашни ўзи ҳам хато, албатта. Фақатгина тўғри йўлда фойдалансак мақсадга мувофиқ бўларди.
Мухтасар қилиб айтганда, бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда, билим беришда ота-онанинг, ўрни беқиёс. Негаки, “Қуш уясида кўрганини қилади” деган гаплар бежиз айтилмайди.
Ота-она фарзандини тўғри йўлга бошлаб, ўқишига бефарқ бўлмасдан вақтида назорат қилиб турса, фарзандлари ҳам ўзларига керакли нарсаларни олишади, ўрганишади. Ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлашга, фикрлашга қизиқишмайди. Ҳар бир ёш авлод ота-она берган тарбиясига ва билимига амал қилишса, ўйлайманки, улардан етук мутахассис, етук инсон бўлиб вояга етади. Ҳар хил иллатлардан ўзини асрай олади. Эзгу ва хайрли ишлар қилишдан асло чарчашмайди.
Фаррух Кенжабоев, Тошкент давлат транспорт университети АТ-1 гуруҳ талабаси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶