ФИРИБГАР АЁЛ ЖАЗОГА МАҲКУМ ЭТИЛДИ
Ўзганинг ишончига кириб, мулкини талон-тарож қилиш, яъни фирибгарлик оғир жиноятлардан бири ҳисобланади. Ушбу жиноят учун қонунларга кўра жавобгарлик белгиланган.
Шунга қарамасдан Нукус шаҳрида яшовчи Назира (исмлар ўзгартирилган) фирибгарликни “касб” қилиб олди. Ҳатто бунинг учун суд ҳукмига кўра 5 маротаба жазога тортилди. Лекин бу унга кор қилмади. Навбатдаги жазо муддатини ўтаб келганидан сўнг, тўғри яшаш ўрнига яна “касб”ини давом эттира бошлади. Ўлжа излаб юрган кунларининг бирида унинг уйига бошқа вилоятда яшовчи Санамжон ва унинг дугонаси ўз оёғи билан кириб келади.
Санамжон дугонаси билан қўшни давлатдаги олий таълим муассасасида ўқийдиган невараларини юртимиздаги ўқув даргоҳларидан бирига кўчириш кераклигини айтганида шундай содда одамларнинг кўплигидан, иши осон кўчганидан жуда хурсанд бўлди. Бу иш қўлидан келмаслигини айтса, ўзи келган “мўмай даромад”дан бебаҳра қолишини ўйлаб, дарҳол ишга киришди. Ваъдаларни каттадан бериб, аёлларнинг ишончига кирди. Сарф-харажатларга деб Санамжондан 10 млн. сўм пул, дугонасидан эса 17 млн. сўм пул олишга муваффақ бўлди. Қўшни давлатдаги ўқув юртида қизларини ўқитаётган Юсуфжон ҳам алдовларга учиб, 50 млн. 600 минг сўм пулни фирибгарга осонгина бериб юборди. Рухсора исмли аёл эса фарзандининг ўқишини кўчиришига ишониб, Назирага 1050 АҚШ доллари миқдорида пул беради.
Назира осонгина “даромад” топаётганига хурсанд бўлиб, яна жиноят содир қилаётганини унутди. Аммо иши битмагандан кейин алданганини тушуниб етган ушбу фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ёрдам сўрашди. Фирибгар аёл жиноят содир қилганликда айбланиб, яна жазога маҳкум этилди.
У.Оразбаева, Нукус шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶