АМУДАРЁ ТУМАНИ ФВБ ОГОҲЛАНТИРАДИ: ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ КЎНГИЛСИЗЛИКЛАРГА САБАБ БЎЛАДИ
Янги йил байрами – ҳаммамизнинг севимли байрамимиз. Ушбу байрамни оилавий тарзда чиройли кутиб олишга ҳамма тайёргарлик кўради. Айниқса, байрам кўрки бўлган арчани безатиш катта завқ бағишлайди. Бироқ шундай қувончли ва гўзал байрамда дилни хира қиладиган ҳолат борки, бу пиротехника воситаларидир.
Янги йил байрами арафасида ўсмирлар ва болалар ўртасида пиротехника воситаларига бўлган қизиқиш ошади. Лекин айрим йўллар орқали мамлакатимизга кириб келган бундай воситалардан фойдаланган ёш болаларнинг аянчли ҳолатга тушгани ҳаммага маълум. Айтиш жоизки, пиротeхника воситалари тананинг юз, кўз, қўл соҳаларида оғир чуқур куйиш жароҳатларининг юзага келтиради. Кўзларнинг шикастланиши натижасида кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилади.
Жароҳатлардан кейин пластик операциялар ўтказишга муҳтожлик пайдо бўлади. Куйган соҳаларда дағал чандиқлар, қўл бармоқлари соҳаларида контрактуралар қолади. Асоратлар беморларнинг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ҳурматли ота-оналар! Оилада ҳушёрликни ошириб, фарзандларингизни назоратсиз қолдирмасликларингизни сўраб қоламиз!
Азиз юртдошлар! Янги йил байрам тадбирларини яхши кайфият билан ўтказайлик!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶