Томорқа – даромад манбаи
Туман ҳокимлиги томонидан "Аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида экин экиш ишларини ташкил этиш бўйича вақтинчалик тартиб" асосида махсус ишчи гуруҳи ташкил қилинган.
Ҳар бир овул ва маҳалла ҳудудига битта ташкилот раҳбари, иқтисодчи, банк ходимлари, йиғин оқсоқоллари, масъул котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда маҳалла посбонларидан иборат жами 329 нафар ходимлар бириктирилган.
Ишчи гуруҳ аъзолари туман бўйича аҳоли томорқасининг жами 5094 гектармайдонига турли хил қишлоқ хўжалиги экинлари экишда амалий ёрдамлар ва услубий тавсиялар бериб боради. Аҳоли ихтиёридаги мавжуд ерларнинг 1008 гектарига сабзавот, 949 гектарига картошка, 1017 гектарига полиз экинлари, 11 гектарига дуккакли экинлар ҳамда 20,7 гектар майдонга мойли экинлар экиш режалаштирилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶