Қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан давра суҳбати ўтказилди
Шу йилнинг 29 ноябрида туман Ахборот кутубхона марказида 1 декабрь қорақалпоқ тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан - қорақалпоқ тилим” номли давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда марказ ходими Жанарой Холбоева сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу қутлуғ сана муносабати билан қизғин қутлади ва қорақалпоқ тилининг нақадар жозибали ва бой тил эканлиги ҳақида, унинг тараққиёт йўли ҳақида маъруза қилди.
Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев “Давлат тилининг обрўси-бутун халқ, бутун жамият обрўси ҳисобланади” деб айтганлари ҳақ гап. Чиндан-да тил - миллатнинг тарихини, маданий меросини, урф-одат ва дастурларини ўзида жамлаган бебаҳо бойлик ҳисобланади, у ўз сўзида.
Тадбирда барча миллатлар вакиллари ўз она тилини ҳурмат этиши, соф она тилини билиши ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги таъкидланди.
Тадбирда иштирок этган фаол китобхонлар қорақалпоқ тилини тараннум этувчи қорақалпоқча шеърларни ўқиб бердилар.Тадбир сўнггида фаол қатнашган китобхонларга эсдалик совғалар топширилди. Кеча йиғилганларда яхши тассуротлар қолдирди.
Р.РАМАНОВА, марказ ходими

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶