24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 21:59
Жамият 👁 221

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАНИМИЗНИНГ ЯШИЛ ҲУДУДИ КЕНГАЙИШИГА ҲИССА ҚЎШДИЛАР

ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАНИМИЗНИНГ ЯШИЛ ҲУДУДИ КЕНГАЙИШИГА ҲИССА ҚЎШДИЛАР

Мамлакатимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида кўчат экиш зарбдор 40 кунлиги давом этмоқда. Кўчалар, яшил майдонларга, корхона-ташкилотлар, ўқув муассасалари атрофларига, ариқлар бўйларига мевали ва манзарали дарахтлар, буталар кўчатларини экиш, чор-атрофда ҳаво мусаффолигини таъминлайдиган кўкаламзорлар барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманимизда ҳам бу умуммиллий ҳаракати туфайли дарахт кўчатлари экиш ишларига улкан эътибор қаратилмоқда.

Шу йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зумрад Бекатова, Руслан Жумамуродовлар туманимизга ташриф буюрдилар ва Манғит шаҳрининг “Олмазор” маҳалласи Баркамол авлод кўчаси бўйидаги “Яшил ҳудуд” учун ажратилган майдонга мевали, манзарали дарахтлар, кўпйиллик буталар кўчатларини ўтқазишди. Улар билан бирга туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, Халқ  депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик бу ҳаракатда фаол иштирок этдилар.

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йилнинг 26 ноябридан 1 декабрга қадар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва кечиктирмасдан ҳал этиш мақсадида жойларда бўлиб, фуқаролар билан жонли мулоқотлар ташкил қилиши режалаштирилган эди.

Мазкур режа асосида Зумрад Бекатова ва Руслан Жумамуродовлар Қиличбой овулида жойлашган, Зумрад Бекатова таълим олган 15-сонли мактабга ташриф буюрдилар. Уларни мактаб ўқитувчилар жамоаси ва ўқувчилар мусиқа садолари остида нон-туз билан шодон қарши олдилар.

Мактаб ўқувчилари масъуллар ташрифидан миннатдорлигини шеърлар, қўшиқлар билан ифода этдилар. Зумрад Бекатова ва Руслан Жумамуродовлар ўзларига билдирилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирги кунда ўқувчи-ёшларнинг билим олишлари ва интиллектуал салоҳиятини ривожлантиришлари учун улкан имкониятлар яратилаётганлиги, ёшлар бундан унумли  фойдаланишлари лозимлигини таъкидладилар, мактаб кутубхонаси аҳволи билан қизиқиб, ўқувчиларни кўпроқ китоб ўқишга чорладилар.

Самимий, очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда 15-сонли мактаб ўқитувчиси Гўзал Бекмуродова мактабда вариатив синф ташкил этганлигини, бироқ синфга Бешовул, Юқори қишлоқ маҳаллаларидан ўқувчиларнинг  қатнаши қийин бўлаётганини, бу муаммони ҳал этиш учун ушбу ҳудудларга йўналишли транспорт қатновини йўлга қўйишда ёрдам сўради.

Шунингдек, Қиличбой овули кўчаларига, хусусан, мактаб атрофига тунги чироқлар ўрнатиш лозимлиги таъкидланди.

Депутат ўқитувчининг ва бошқа фуқароларнинг мурожаатларини ҳал қилишга амалий ёрдам беришга ваъда берди.

Овул аҳолиси ўзларининг ҳаётидаги муаммоларни ўрганиш учун ташриф буюргани учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, шу овулда ўсиб, вояга етган Зумрад Бекатовага чуқур миннатдорлик билдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026