ТУМАН ҲОКИМИ С.ЙЎЛДАШЕВ ҲАМДА ҲОКИМЛИКНИНГ БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШЎЪБАСИ РАҲБАРИ Ж.ХОЛМУРОДОВЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ ТОПШИРИЛДИ
Амударё туманида Ички ишлар бўлими томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қаровсиз ва назоратсиз юрган, ижтимоий оғир аҳволда қолган вояга етмаганларни аниқлаш, яшаш жойларини ўрганиш ва ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Болалар масалалари бўйича Амударё тумани Комиссияси томонидан шу йилнинг ноябрь ойида Тош ёп овулида ва Навоий номли маҳаллада яшовчи 2 нафар вояга етмаган, қаровсиз қолган ёшлар борлиги аниқланиб, тегишли қарорлар чиқарилди. Мазкур қарорлар асосида уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг ҳамда уларнинг қаровсиз, назоратсиз қолиб кетишининг олди олинди.
Комиссия қарорини чиқаришда ҳамда ушбу қарорни амалиётга жорий қилишда туман ҳокими, Болалар масалалари бўйича Амударё тумани Комиссияси раиси Султонбой Йўлдашев ҳамда туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродовлар ҳуқуқий билими, юксак малакаси билан шахсий намуна кўрсатди.
Бу борадаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижросини таъминлашда яқиндан кўмак берган туман ҳокими, Болалар масалалари бўйича Амударё тумани Комиссияси раиси Султонбой Йўлдашев ҳамда туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродовларга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов миннатдорчилик хатини топширди.
Улуғбек Йўлдошев, туман ИИБ вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶