24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:39
Жамият 👁 157

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда бугунги кунда ўзини ўзи бошқариш органлари, дея расмий ном билан аталаётган маҳалла мустақиллик йилларида аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айланди. Маҳалла бугунимизни ва эртанги кунимизни туташтириб турувчи, миллийлигимиз тимсоли, қадриятларимиз ва урф-одатларимизни авлоддан-авлодга етказувчи ижтимоий макондир.

Кейинги йилларда аҳолининг турмуш фаровонлигини, сифатини оширишда маҳалланинг ролини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2017 йил 3 февралда қабул қилинган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини кучайтириб, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга замин яратиб берган бўлса, 2019 йил 2 апрелда қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон эса фуқаролар йиғинларининг уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини аниқлаб ва бартараф этишда давлат идоралари, Халқ қабулхоналари ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан аниқ вазифаларини ўртага қўйди.

Аҳоли турмуши тинч-осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш, нуронийлар фаоллигини ошириш, ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олишда 2020 йил 18 февралда қабул қилинган Президентимизнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим асос бўлиб хизмат қилаётир.

Жорий йилнинг 20 декабрида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида сўнгги икки йил давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қабул қилинган 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ҳам давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишларидаги нутқида белгилаб берилган устувор вазифаларининг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида маълумот бериш мақсадида фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарга бўлим ходимлари, мавжуд 49 та овул ва маҳаллалар йиғинлари раисларининг барчаси иштирок этдилар.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан вакил, “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти катта илмий ходими, педагогика фанлари номзоди, доцент Ҳусниддин Норқулов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Амударё тумани бўйича бош мутахассиси Музаффар Шеримбетов, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими Хушнуд Тулавбоев, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, ўринбосари Баҳодир Болтабоевлар кун тартибидаги мавзулар юзасидан 10 та дарслар ташкил этдилар.

Ўтказилган тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни  давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳар йилнинг ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” қилиб белгиланган.

Ойлик доирасида ёши улуғ нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Юртимиз бўйлаб саёҳатлар, маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, “Ҳар куни 5 минг қадам” шоири остида пиёда юриш марафонлари шулар жумласидандир.

Туманимизда ҳам ойлик доирасида кўпгина тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 20 ноябрида туманимиздаги фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласи ҳудудида бўйлаб “Ҳар куни 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Марафон иштирокчилари пиёда юриш мобайнида спорт билан шуғуллуниш саломатлик гарови эканлигини, бундай жисмоний ҳаракат айниқса, ишлаб руҳан чарчаган кишиларга зарур эканлигини, пиёда юришни кундалик одатга айлантирганларини таъкидладилар.

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026