Туман Ички ишлар бўлимида давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди
Шу йилнинг 18 ноябрида туман Ички ишлар бўлимида давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда бўлимда меҳнат қилаётган ходимлар иштирок этдилар.
Давлатимиз мустақиллиги рамзларидан бир бўлган байроғимиз юртимиз фуқароларининг фахри, ифтихоридир.
Тадбирда сўзга чиққан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов йиғилганларни давлатимиз байроғи қабул қилинган куннинг 30 йиллиги билан қизғин табриклади. У ўз нутқида байроғимиз юртимизда яшовчи халқларнинг мустақиллиги, озодлиги тимсоли эканлигини, байроқ қадимдан ҳар бир халқ учун фахр-ифтихор рамзи бўлиб келганлигини, айтиб давлатимиз байроғи қабул қилинган кун ҳар йили улкан тантана қилиниши бежиз эмаслигини, дея таъкидлади.
Шунингдек, туманимизда тинчлик, осойишталик, қонун устуворлиги барқарор бўлиши учун фидойилик билан меҳнат қилаётган соҳа ходимларининг келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶