14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:56
Адабиёт 👁 3,032

Туман матбуотининг асосчиларидан бири

Туман матбуотининг асосчиларидан бири

Қорақалпоғистон Республикаси "Шахидлар хотираси” хайрия жамғармаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Шерип Бабашевнинг "Давлат Ризаев ким?” ("Аму тонги” газетаси 2005 йил 6 январь, 2-сони) мақоласида кўрсатилишича: "Қорақалпоғистон Давлат хавфсизлик Қўмитаси комиссари, катта лейтенант В.И.Штейн томонидан маҳаллий кадрларга нисбатан зўровонларча ҳатти-ҳаракатлар олиб борилаётгани Қорақалпоғистон Обкомининг биринчи котиби Давлат Ризаевни Ўзбекистон КП (б) МК котиби Акмал Икромовга ҳам ёзишга мажбур қилади. 1937 йилнинг 24 июлида ёзилган бу хатда қуйидаги сатрлар бор эди:

"Кейинги вақтларда биз ижтимоий таъминот комиссари Ўтениёз Бекимбетовни, маиший хизмат кўрсатиш комиссари Иноят Исамуҳамедовни, "Загот ХлопТрест” бошлиғининг ўринбосари Иван Матвеевич Митинни, Қипчоқ райком партия котиби Режеп Ҳакимниёзовни, Обкомнинг маданият, тарғибот ва матбуот бўйича бўлим мудири Айналхат Қуленовни вазифаларидан озод этиб, партиядан ўчиришга мажбур бўлдик”.

1928 июлда Акмал Икромов ишдан бўшатилади, Компартия таркибидан чиқарилади, унга троцкийчи айби қўйилади. Кўп ўтмасдан бундай ҳол Давлат Ризаевнинг бошига ҳам тушади.

Давлат Ризаевнинг хатида келтирилган инсон Режеп Ҳакимниёзов ким эди?

Юқоридаги мақола муаллифининг "Қарақалпақстан Республикаси тарийхындағы сиясий қурбанлар” (Нукус - 2013) китобида келтирилишича: "Режеп Ҳакимниёзов 1898 йили Хива хонлиги тасарруфидаги Қўнғирот беклигининг "Ишқили” овулида дунёга келади. Отаси Ҳакимниёз ўзига тўқ, инсоф-диёнатли, эл-юрт хизматига шай инсонлардан бўлган. Овулдошлари хоҳиш-истакларини инобатга олган Қўнғирот ҳокими уни мироблик лавозимига тайинлайди. У сув тақсимлашда барчага бирдек адолатли йўл тутиб, ишончни оқлайди. Режепнинг онаси Давлат ҳам ҳусни ақлига мос, доно ва кайвони аёллардан бўлган.

Шундай ота-она қўлида тарбияланган, ёшлигидан зеҳнли, иродали Режеп овул мулласида ўқиб, илк саводини очади. 1913-15 йиллари тенгдошлари сафида Аваз мулла масжидида, сўнгра шаҳардаги Азим Эшон мадрасасида таҳсилини давом эттиради. 1920 йили Хива хонлиги тугатилиб, Хоразм Халқ Республикаси ўрнатилади. Ўз даврининг зиёлиси саналмиш Режеп дастлабки фаолиятини янги тузум мактабида ёшлар ва катталарга дарс беришдан бошлайди. Саводсизликни тугатишда фаол иштирок этади.

У 1924 йилиҚорақалпоғистон автоном области ташкил этилгач, Тўрткўл шаҳридаги ўқитувчилар тайёрлаш бир йиллик курсини тамомлаб, яна ўқитувчиликни давом эттиради. У пайтлар шўро ҳукуматига Режепдек саводли, ғайратли, ташкилотчи ёшлар ўта зарур эди. Шу боисдан уни 1928 йили 5-овул кенгаши котиблигига тайинлашади. Ўша йили бойлар ва руҳонийларнинг мол-мулки, ер-сувларини мусодара қилиш бошланади. Шунда у ўз ҳудудидаги фуқароларга қайишиб, уларни қўлидан келганича ГПУ ва НКВД айблов гуруҳлари тазйиқи ва азобларидан ҳимоя қилишга интилади.

Режеп Ҳакимниёзов 1932-33 йилларда Қўнғирот тумани партия қўмитаси котиби бўлиб ишлади, сўнг Тошкентга йўлланма билан кетиб, партия ходимлари тайёрлов курсида ўқиди.

Ўқишни тамомлаб келгач, 1934-37 йилларда Қипчоқ тумани партия қўмитаси 2-котиби ва бир вақтда Қипчоқ МТС сиёсий бўлим газетаси муҳаррирлиги лавозимини теппа-тенг олиб борди. Тошкентдан йўлланма билан келган Қипчоқ тумани партия қўмитаси 2-котиби Ҳабиб Ёқубов билан биргаликда халқнинг оғир турмушини енгиллаштиришга бор билим ва куч-ғайратини сарфлайди. Улар раҳбарлик қилган даврда туман халқ хўжалиги ва маданиятининг анча юксалганлиги архив ҳужжатларида акс эттирилган.

Юртимизнинг содиқ фарзанди Режеп Ҳакимниёзов айни куч-қувватга тўлган маҳалида қатағонга учраб, 1938 йили "халқ душмани” сифатида отишга ҳукм қилинди. Ҳукм Тошкентда ижро этилди.

Гарчи у жисмонан орамизда бўлмаса-да, унинг исми юртдошлари қалбидадир. Халқимиз содиқ фарзандларини ҳеч вақт унутмайди”. (155-бет).

Комил Нуржонов, Ғайратдин Хўжаниёзов ҳаммуаллифлигида ёзилган "Амударё” (Тошкент-2004) китобидан 1934 йили чиқа бошлаган МТС нашрининг асосчиси, Режеп Ҳакимниёзов эканлигини ўқиб билдим.

Амударё тумани матбуотининг 80 йиллиги муносабати билан бу инсон ҳаёти ва фаолияти ҳақида қисқача таҳририятни, шунингдек, туман аҳлини хабардор қилишга менда кучли истак туғилди. Шу боиски, Режеп Ҳакимниёзов менинг бобом бўладилар.

Бобомизнинг набиралари бўлмиш бизлар ҳам ҳозир набираликмиз. Шуни таъкидлашни истардимки, бобомиз набираларининг аксарияти ўқитувчилардир.

Энди ўзим тўғримда қисқача маълумот. Пенсияга чиққунга қадар мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиб ишлаганман. "Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганман. Қорақалпоқ ва ўзбек тилларида баҳоли қудрат ижод қилиб келмоқдаман. Қорқалпоқ тилида битганларимга қисқа исмим Жапақни, ўзбекча ёзганларимга эса тўлиқ номим Жабборберганни қўллайман.

Ижод маҳсулларим республика газета-журналларида ёруғлик кўрмоқда. Шунингдек "Қорақалпоғистон” нашриётида "Ассалам, қуяш!” (Нукус-1993) шаърий тўпламим, тарихий мавзулардаги "Қоныраттағы шам-шырақ мектеп” (Нукус-1995), "Ҳаким ота – Ҳожа Сулаймон Боқирғоний” (Нукус-2002), "Исҳоқ ибн Иброҳим Қўнғиротий” (Нукус-2003), "Тиллерде дасман Қонырат” (Нукус-2006) номли рисолаларим, Умрбой Ембергенов билан ҳаммуаллифликда туманимиз ўтмиши ва ҳозирги куни ёритилган "Қонырат” (Нукус-2010) китобим чоп қилинди. Ният қилганманки, бобом тўғрисида ҳам ҳужжатли қисса ёзмоқчиман.

Айтадиган гапим кўп, аммо тилим, ёзишга қаламим ожизлик қиляпти. Сўзим якунида севикли газеталарингиз "Амударё ҳақиқати” - "Тараққиёт кўзгуси"нинг табаррук 80 йиллик тўйи муносабати билан таҳририят ходимларини, туман аҳлини чин юракдан табриклайман, хонадонларингиздан барака аримасин, бахт ва омад Сизларни асло тарк этмасин.

Жабборберган Шомуродов,

Қўнғирот тумани.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019