ОҚ АРОҚНИНГ ҚОРА ҚИЛМИШИ
Мастлик – ихтиёрий телбалик, маст одам ўз-ўзини бошқара олмайди, қилаётган хатти-ҳаракатларига ақли етмайди ва оқибатини идрок эта олмайди. Агар шундай бўлмаганида туманимизнинг чекка овулларидан бирида истиқомат қилувчи Карим Абдуллаев нуроний ёшга яқинлашиб қолган вақтида ёшларга йўл-йўриқ бериб, ҳақ йўлга бошлаш ўрнига маҳалладоши билан жанжаллашиб, жиноятчи деган ном олиб ўтирармиди?
Гап шундаки, Карим Абдуллаев маҳалладоши билан йўлда учрашиб, суҳбатлашиб турганида яна бир таниши Жавлон Умаров (исм, фамилиялар ўзгартирилди) кайфи таранг ҳолда келиб қолди ва менинг устимдан кулаяпсизлар, деб Карим Абдуллаевни сўка бошлайди.
Ҳа, Жавлон Умаров маст – яъни ихтиёрий телба бўлса, Карим Абдуллаев ҳушёр эди, у билан айтишиб ўтирмай, йўлига кетди. Бироқ эртасига унга ҳам ичадиган баҳона топилиб қолди.
Хуллас, маст ҳолатда уйига қайтаётганида иттифоқо Жавлон Умаровни учратиб қолди. Ва хаёлига унинг кечаги қилиғи келди. “Нега мени сўкди, нима ҳаққи бор, ким бўлибди” ўйлади ичида ва ёнига бориб башарасига мушт туширди. Ўзига саломлашгани қўлини узатган ҳамсояси кутилмаганда келган зарбдан ерга йиқилди.
Бу билан Карим Абдуллаев Жавлон Умаровга ўртача оғир даражадаги тан жароҳатини етказди.
Унинг бу қилмиши яқинда Жиноят ишлари бўйича туман судининг суд мажлисида атрофлича муҳокама этилди ва тегишли жазо тайинланди.
Оқ ароқнинг қора қилмиши бир ёши катта инсонни судланганлик тамғаси билан “сийлади”. Шундай дориломон кунларнинг қадрига етмай, спиртли ичимлик ичиш, одамлар орасида нотинчликни келтириб чиқариш оқибати кўнгилсизлик билан тугади.
Ш.Алламбергенов, ҚР прокуратураси бўлим катта прокурори.
Р.САНКИБОЕВ, туман прокурори ўринбосари.
Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶