“Ўзбекистон – яшил макон”
Туманимиздаги кимё-биология фанларига ихтисослашган 38-сонли мактабда ўқув йили иккинчи чорагининг илк кунида 5-11-синфлари ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон – яшил макон” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Ўқувчилар ўз ижодий ишларида мамлакатимизнинг гўзал табиати, кўкламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларига берилаётган эътибор, яшил ҳудуд - мавжуд дарахтлар, ўрмонларга шикаст етказмаслик зарурлиги, шунингдек, янги дарахт, гул кўчатлари ўтқазишнинг аҳамияти хусусида ўз фикрларини мустақил баён этишган. Бунда уларнинг она табиатимизга оқилона муносабатда бўлишга даъват қилиши айниқса, ўқитувчиларни қувонтирди.
Мактаб маъмурияти, тажрибали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иншоларни ҳаққоний баҳолади. Ғолиб ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.
Нилуфар Тажимуратова, 38-сонли кимё-биология фанларга ихтисослаштирилган мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶